Get Mystery Box with random crypto!

Чиноз туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” вилоят босқичи ғолиб | CHINOZLIKLAR24 (расмий)

Чиноз туманида “Беш ташаббус олимпиадаси” вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди.

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақаларида вилоятда ўрин олиб Республика босқичга йўлланма олган спортчиларга Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан спорт сумкаси ва комплект (спорт кийими, футболка, шортик ва кепка) формалар тарқатилди.
 
Мазкур спорт сумкаси ва комплект спорт кийимлари Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан барча туман шаҳар спортчиларига етказилиб берилмоқда.
 
Чиноз тумани ҳокимлиги биносида ташкиллаштирилган спортчиларни тақдирлаш маросимида туман ҳокими Б.Алимбеков, туман поркурори Ғ.Абдусаломов, ИИБ бошлиғи Б.Қўзибоев, туман ҳокими ўринбосари Н.Қорабоева, Спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи С.Абдуқаххоров ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Д.Қодировлар иштирок этишди

Маълумот ўрнида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги мусобақаларда тумандан жами 6 та спорт туридан 25 нафар ёшлар республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

@Chinozim_24