Get Mystery Box with random crypto!

#Спорт Чинозлик ёшлар учун 'Беш ташаббус олимпиадаси'нинг 2- | CHINOZLIKLAR24 (расмий)

#Спорт

Чинозлик ёшлар учун "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсум сектор босқичи қизғин ўтмоқда.
 
Бугун Чиноз тумани ёшлари учун "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсум сектор босқичи мусобақаларининг Волейбол спорт тури бўйича беллашувлари бўлиб ўтмоқда.
 
Мазкур мусобақаларда Маҳалла босқичи ғолиблари энди сектор босқичи ғолиблиги учун беллашишади.
 
"Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсум сектор босқичида ғалаба қозонган жамоалар мусобақанинг туман босқичи ўйинларига йўлланмани қўлга киритишади.
 
Ғолибларга Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Спорт бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилади.

Расм: Чиноз тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган 2-сонли касб-ҳунар мактабидан олинди.

#Сектор #Волейбол #Маҳалла_жамоалари

@Chinozim_24