Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Клара Жумамуратова, тадбиркор: — Мен тадбир | "CHINOZ HAYOTI" / rasmiy kanali

#befarqemasman

Клара Жумамуратова, тадбиркор:

— Мен тадбиркорман. Охирги уч йилда ишлаб чиқариш билан бирга, хусусий боғча қуриб, бу йил ишга туширдим ҳамда қўшимча 20 та ишчи ўрин яратиб, 120 нафар болаларнинг таълим-тарбияси билан шуғулланаяпман. Бугун тадбиркор нафақат иқтисодиётга, балки ижтимоий соҳани ривожлантиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Тадбиркорларга яратиладиган барча имкониятлар энди янги Конституция лойиҳасида ўз аксини топмоқда, энг муҳими, хусусий мулк ҳимояси янада кучайтирилмоқда. Мен тадбиркор сифатида, фуқаро сифатида конституциявий ислоҳотларга #befarqemasman!

@menbefarqemasman