Get Mystery Box with random crypto!

Андижон вилояти учун 'Ҳаж-2023' мавсуми бошланди Айни пайтл | Chinor masjidi

Андижон вилояти учун "Ҳаж-2023" мавсуми бошланди

Айни пайтларда “Ҳаж – 2023” мавсумида  Андижон вилоятидан илк зиёратчилар Андижондан Саудия Арабистонига жўнаб кетиш арафасида турибдилар.

Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик ҳиссини кўришимиз мумкин.
Барча муборак сафар тараддудида, муқаддас заминга ошиқмоқда.

Ҳаяжонли, орзулар ушалган дамларда Аллоҳ таолонинг байти сари йўл олаётган ҳамюртларимиз эсон-омон муборак қадамжоларни зиёрат қилиб келишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

Аллоҳ таоло ҳамюртларимизнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

Изоҳ: "Ҳаж-2023" мавсумидан Андижон вилоятидан 1648 нафар ҳамюртларимиз Ҳаж сафарига бориши белгиланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги Матбуот хизмати