Get Mystery Box with random crypto!

Декабрдан БАА авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қў | CHINOBODLIKLAR24/Rasmiy✅

Декабрдан БАА авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди. Чипталар нархи 40 доллардан бошланади

Wizz Air Abu Dhabi авиакомпанияси хабарига кўра, 13 декабрдан бошлаб Абу-Даби — Самарқанд рейси йўловчиларни ташишни бошлайди.

Парвозлар ҳафтада икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Учиш жадвали маҳаллий вақт билан:
Абу-Дабидан 6:30 да учиб, Самарқандга 10:45 да қўнади;
Самарқанддан 11:20 да учиб, Абу-Дабига 13:55 да қўнади.

Чипталар нархи 149 дирҳам (40 доллар ёки МБ амалдаги курси бўйича 443 минг сўм)дан бошланади.

Wizz Air Abu Dhabi авиакомпанияси бошқарувчи директори Майкл Берлуиснинг сўзларига кўра, парвозлар янги Airbus A321neo самолётида амалга оширилади.

Канал @CHINOBODLIKLAR_24