Get Mystery Box with random crypto!

ЧИНОБОДДА ЯНГИ МИНИ ФУТБОЛ МАЙДОНИ ОЧИЛДИ Балиқчи тумани Ифти | CHINOBODLIKLAR24/Rasmiy✅

ЧИНОБОДДА ЯНГИ МИНИ ФУТБОЛ МАЙДОНИ ОЧИЛДИ

Балиқчи тумани Ифтихор маҳалласида янги барпо этилган мини стадион тумандаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 25 - мини стадион бўлди.

Сектор раҳбари , туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Толибжон Каримов футболсевар ёшлар , маҳалла аҳлини янги стадион очилиши билан табриклади.

Очилиш маросимидан кейин Андижон , Наманган , Фарғона вилоятларидан келган 8 та жамоа ўртасида дўстлик турнири ўтказилди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати