Get Mystery Box with random crypto!

БАЛИҚЧИДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ АВЖИДА Балиқчи тумани ҳудудида и | CHINOBODLIKLAR24/Rasmiy✅

БАЛИҚЧИДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ АВЖИДА

Балиқчи тумани ҳудудида ижтимоий соҳа объектлари қурилиши жадал давом этмоқда.

Жумладан 41 - умумтаълим мактаби учун қўшимча ўқув биноси бунёд этилмоқда.

Сирмоқ маҳалласида 120 ўринли болалар боғчаси биноси бунёд этилиб яқин кунларда фаолият бошлайди.

Авесто маҳалласидаги кўп қаватли уйлар фасад қисмлари таъмирланиб , янги ичимлик суви тармоғи тортилмоқда.

Саховатпеша инсонлар томонидан Чинобод дафн этиш жойигача бўлган йўл асфалт қилинди.

Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдурайимов қурилиш объектларида бўлиб жараёнлар билан танишди. Қурилиш ишларини сифатли ва ўз муддатида топшириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Балиқчи тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@CHINOBODLIKLAR_24