Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Хилола У | 131-IDUM MATBUOT KANALI

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан

Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди.

Хилола Умарова Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган, бугунги кунга қадар таълим соҳасидаги қатор масъул лавозимларда меҳнат қилиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тадқиқотчиси.

У Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетининг бош менежери, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб директори, Президент таълим муассасалари агентлиги директори лавозимларида самарали фаолият юритиб келган.