Get Mystery Box with random crypto!

18. Салавот айтишда фаришталарга мувофақат қилиш бор. Зеро, фа | "Чет сув" жоме масжиди

18. Салавот айтишда фаришталарга мувофақат қилиш бор. Зеро, фаришталар ҳам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот айтади.
19. Салавот айтган банда мунофиқларга мухолафат қилган бўлади.
20. Салавот айтиш киши қалбининг пок, тирик бўлишига бир восита, сабаб бўлади.
21. Салавот айтиш тоату ибодатларнинг қабул бўлишига сабаб бўлади.
22. Салавот айтиш гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.
23. Салавот айтиш муаммоларнинг ҳал бўлишига сабаб, ечим бўлади.
24. Салавот айтиш ичу таш равшанлигига сабабдир.
25. Салавот айтиш соғликка, бадан саломатлигига гаров бўлади.
26. Салавот айтиш хорлик ва зорликнинг даф бўлишига сабаб бўлади.
27. Салавот айтиш банданинг ғийбатдан омон бўлишига сабаб бўлади.
28. Салавот айтиш ризқнинг кенг бўлишига, бойликка сабаб бўлади.
29. Салавот айтган банданинг нафси покланади.
30. Салавот айтган банда садақа қилган савобини олади.
31. Салавот айтган бандага жаннат башорати булади.
32. Кўп салавот айтган банда жон топшириш аччиғидан омонда бўлади.
33. Кўп салавот айтиш банданинг қабрдаги саволларга осон жавоб беришига сабаб бўлади.
34. Кўп салавот айтган банда Қиёмат куни ҳасрату надоматдан омон бўлади.
35. Кўп салавот айтган банданинг савоблари тарозуда оғир келади.
36. Кўп салавот айтиш туфайли банда Сирот кўпригидан тойилмай ўтади.
37. Кўп салавот айтиш жаннатдаги Салсабил сувидан ичишга сабаб бўлади.


Кўп салавот айтишда яна қанча-қанча яхшиликлар, ҳикматлар борки, баъзилари ҳадисларда ва мӯътабар китобларда баён қилинган, қолганларини Аллоҳ таолонинг Ўзигина билади.

Каналга уланиш
https://t.me/chet_suv_masjidi