Get Mystery Box with random crypto!

«Пиривет ребитишки!» Ёҳуд ўқитувчилар ҳақида Шунақа «ёҳуд» сў | Abduvahob-Ziyo kimyo

«Пиривет ребитишки!» Ёҳуд ўқитувчилар ҳақида

Шунақа «ёҳуд» сўзи ишлатилган сарлавҳаларни ёмон кўраман, но хозир гап не об этом.

Айниқса пандемия ва онлайн ўқиш даврида жуда кўп гувоҳи бўлдик, умуман малакасиз бўлган ўқитувчилар дарсларидаги хатоликлар сабабли интернет юлдузларига айланишди.

Аммо масалани туб моҳиятига эътибор бермадик, чунки бизга 2-3 кунлик ҳиринг-ҳиринг қилишга мавзу бўлса бўлди. Ўша ўқитувчиларга эътибор берилса, жуда чекка-чекка қишлоқларда ишлашади. У ерга ҳаётда Жаҳон тилларини қизил дипломга битирган одам бориб ишламайди, биринчидан ойлик кам, перспектива йўқ, тоғи тошлар орасида номи чиқмай ўлиб кетишни истамайди. Ушбу сабаблар туфайли, унда болаларга сифатли дарс бериш мотивацияси йўқлиги учун уни айблашга ҳам маънавий ҳаққимиз йўқ.

Чунки бу бозор иқтисодиёти, бунда пирамида чўққисида ёрқин ғоялар учун ишлаш эмас капитал туради ва бу нормал ҳолат.

Так вот, ўша олис ерларда ҳам ота оналар ўз болаларини рус ва инглиз тилларини ўрганишларини хоҳлайди ва у ерларда ўша «Пиривет ребитишки» опадан кучлироқ кадр йўқ.

У ерда банально танлов имконияти йўқ. Шунинг учун ўша опани жон деб ишга олишади.

Шундай экан, бу муаммоларнинг илдизи фақатгина таълим тизимига эмас, умуман Ўзбекистондаги ижтимоий муаммоларга бориб тақалади.

Ха у рус тилини чала билади, ха у зўр мутахассис эмас, аммо ҳеч ким шаҳардаги зўр ишини ташлаб уни ўрнида бирорта "Лойобод"да ишлашни истамайди.

Бу шунчаки сўнгги чора, бу шунчаки иложсизлик. Йўқдан кўра шу ҳам бўлаверади шиори остида яшайдиган юрт фуқароларимиз биз.

«Манави ўқитувчини аҳволини қара хахаха» дейиш ҳаммани қўлидан келади, банально, очевидно, осон ва зерикарли ёндашув. Муаммо эса айсберг каби, уни сув юзасида энг кичкина қисм кўринади холос...

Каналга уланиш @nurbekalimov