Get Mystery Box with random crypto!

Савбон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллал | 🌸👳‍♀️🌙Tafakkur🌙🧕🌸

Савбон розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Умматимдан шундай кишилар борки, улар қиёмат куни Тиҳоманинг оқ тоғидек  яхши амаллар билан келишади, Аллоҳ таоло уларнинг амалларини чанг-тўзон қилиб ташлайди".

Савбон розияллоҳу анҳу: "Эй Росулуллоҳ, улар қандай кишилар эканини айтиб беринг", дедилар.
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: "Улар ўзларингиздан бўлган инсонлар. Тунда сизлар ибодат қилгандек ибодат қилишади, лекин ўзлари ёлғиз қолганларида ҳаром ишларни қилаверишади", дедилар.

Ибн Можа ривояти