Get Mystery Box with random crypto!

СОЛИҲ ДЎСТ Бир одамнинг қадрдон уч дўсти бор экан. Тақдир так | Qishloqi qiz

СОЛИҲ ДЎСТ

Бир одамнинг қадрдон уч дўсти бор экан. Тақдир такозоси билан у одамнинг уч дўсти ҳам учта бошқа-бошқа шаҳарда яшар эди. У дўстларининг садоқатини синамоқни хаёл қилди. Аввал бирига хизматкорини жўнатди. Хизматкор хожасининг иши юришмай, қарзга ботганини айтди. Дўст уни юпатиб, у айтган қарзни тўлашга етгулик микдордаги пулни бериб, изига қайтарди. Синовчи дуст биродарининг бу карамидан қувониб, хизматкорини иккинчи шаҳарга жўнатди. Иккинчи шаҳардаги киши ҳам дўстининг қарзга ботганини эшитиб ғоят қайғурди. Эртасига хизматкорнинг қўлига қарзни қоплайдиган ва яна ўн йил давомида тирикчиликка асқотадиган маблағ бериб жўнатди. Синовчи дўст бундан ҳам қувонди, шундай дўстлар берганига Аллоҳга шукрлар қилди. Учинчи шаҳарга жўнатишдан олдин хизматкорга қаттиқ тайинлади: "Бу дўстим бадавлат эмас, ўзи олим одам. Унда илмдан бошка нарса йўқ. Шу сабабли: "Хўжайинимнинг аҳволи хароб, катта қарзга ботган", деб ваҳима қилма. "Ишлари ёмон эмас, фақат беш тангагина қарзлари бор, ИншаАллоҳ яқин кунларда қарздан кутулиб, ишлари авж олиб кетади", дегин. Хизматкор олим дўст ҳузурига бориб хожасининг буюрганини билдирди. Олим дўст бу хабарни эшитиб, бошини эгди. Сўнг ўрнидан туриб, ташқарига чикди. Хизматкор ўтирган уйига назар солди: йиртик палосу эски кўрпачадан бошқа ҳеч вақо йўқ экан. "Ҳеч бўлмаса беш тангаси бордир", деб ўтирганида уйга нотаниш одам кирди-да: "Хожаси беш танга қарз бўлиб қолган хизматкор сенмисан?" деб сўради.
- Ҳа, - деб жавоб берди хизматкор.
- Мана сенга беш танга, буни шу уй эгаси бериб юборди.
- Ўзлари қанилар?
- Ўзи меникида. У қул бозорида ўзини менга беш тангага сотди.
Бу гапдан хизматкор ҳам ажабланди, ҳам даҳшатга тушди. Кулдорга эргашиб унинг уйига борди ва олим дўст қаршисида тиз чўкиб:
- Ундай килманг, пулни қайтариб берайлик, деб ялинди.
Мен бу одам билан шартлашиб, беш танга эвазига беш йил ишлаб беришга ваъда берганман. Ваъдамга хилоф қила олмайман. Дўстимни муҳтожликдан қутқариш учун беш йил ишлаб бериш мен учун ҳеч гап эмас, деган экан олим дўст

"Seni jannatda kutaman"

@KitobnajotUz