Get Mystery Box with random crypto!

Сайёрамиздаги ҳеч қандай пулингизга бориб бўлмайдиган 5 та жой | 🏢FIZIKA VA KIMYO FAKULTETI RASMIY🏢

Сайёрамиздаги ҳеч қандай пулингизга бориб бўлмайдиган 5 та жой

1. Морган ороли.
Бу ерда 5 мингга яқин маймун яшайди. Уларнинг барчаси герпеснинг (тери касаллиги) ташувчиси. Касалликка йўлиқмаслик учун одамларга оролга ташриф буюриш тақиқланган.


2. Лаксо ғори.
Ғор деворларида 17 минг йил аввал чизилган расмлар топилган. Кейинчалик ғорда одамларни бўлиши тақиқлаб қўйилган, сабаби ғорда карбонат ангидрид гази пайдо бўлганлиги ва девордаги расмларни эритишни бошлаганидадир. Ҳозирги кунда ғор омма учун ёпиқ.


3. Кеймада-Гранди.
Заҳарли илонлар билан ўралган орол. Бу ерда ҳар 0,43 км ^ 2 га Ер юзидаги энг хавфли турларидан бири бўлган 4000 та илон тўғри келади. Шу сабабли, оролга ташриф буюриш тақиқланган.


4. Cентинил ороли.
60 минг йил давомида цивилизациядан узоқда яшаган хавфли аборигенларнинг ватани. Улар билан алоқа ўрнатишга бўлган ҳар қандай уриниш Cентинилликлар томонидан қаттиқ қаршилликка учрайди.


5. Богимиан дарахтзори.
Бу кўплаб нуфузли ва оммавий ахборот воситаларини ўз ичига олган «Боҳемиан Cлуб» хусусий клуб аъзолари учун дам олиш маскани. Қолганлар учун бу ерга келиш тақиқланган.

@CHDPU_FIZIKAVAKIMYO