Get Mystery Box with random crypto!

#Ботга_мурожаат Таҳрирсиз берилмоқда: 'Олий таълим вазири Тош | CHAQIR (Zo`ring bormi?)

#Ботга_мурожаат

Таҳрирсиз берилмоқда:
"Олий таълим вазири Тошқулов магистратурага танлов натижаларига кўра контрактда ўқишини тавсия қилган йигит ҳали талабалик давридаёқ ўзи мустақил тайёрланиб, молия, иқтисод, аудит, суғурта, солиқ қонунчилиги, бизнесни бошқариш ва бошқа соҳалар бўйича инглиз тилида Британияда имтиҳон топшириб, ACCA (бутун жаҳон молия, бугалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги глобал профессионал уюшма) нинг 13 та ҳалқаро сертификатидан 9 тасини қўлга киритган. Унинг бу соҳалардаги билим, кўникма ва малакалари бўйича тўплаган баллари нафақат Ўзбекистонда, ҳаттоки Маракзий Осиёда энг юқори кўрсаткич деб баҳоланган.
Бу йигит ҳали талабалик давридаёқ INTERN (Department of inventory control, Accounting) LUKOIL Uzbekistan Operating Co, Tashkent (Uzbekistan, INTERN (Department of IFRS, Accounting) Asia Alliance Bank, Tashkent (Uzbekistan, INTERN (Economic Diplomacy Directorate) Ministry of Foreign Affairs, Tashkent (Uzbekistan, INTERN (Deal Advisory, valuation) KPMG Uzbekistan, Tashkent (Uzbekistan) каби ҳалқаро ва нуфузли ташкилотларда фолият юритган.
Олий таълим вазирининг ўзида ва ўринбосарларида, моля вазири ва унинг ўринбосарларида, иқтисодиёт вазири ва унинг ўринбосарларида, ташқи ишлар вазири ва унинг ўринбосарларида, марказий банк раиси ва унинг ўринбосарларида, қолаверса шу соҳада олий таълимда дарс бераётган профессор-академикларнинг брортасида шу иқтидорли йигит олган 9 та ҳалқаро сертификатларнинг ҳеч бўлмаса бир донаси бормикан?

P.S. "ШУМИ ЭНДИ. ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРНИ МАГИТРАТУРАГА ҚАБУЛ ҚИЛИШДА АДОЛАТ ВА ШАФФОФЛИК?
БАЙРАМ ЎЗ ЙЎЛИГА, ТОШҚУЛОВ ЖАВОБ БЕРСИН!
" деяпти нима дейсиз жаноб вазир?

CHAQIR (Зўринг борми) - бизга қўшилинг!