2021-02-11 08:09:01
Болакай “тагини ҳўллаб” қўйса. Замонавий тадқиқотлар хуррак отувчи болалар кўп ҳоллардауйқуда тагини хўллаб қўйишга мойил бўлишини аниқлади. Хуррак отиши даволангач эса 66 фоиз болаларда энурез ҳам ўз-ўзидан ўтиб кетиши кузатилган.
Ойпарастлик ёки босинқираш. Бу ўзгаришлар ҳам уйқуда хуррак отиш, тўғрироғи мияга кислород етишмаслиги билан боғлиқ бўлиб, даво чоралари ўз вақтида амалга оширилса асоратларсиз бартараф этилади.
Болалар гипертонияси. Юқори қон босимидан азият чекадиган ҳар бир кичкинтой, албатта, отолоренголог шифокор текширувидан ўтиши лозим. Чунки инсон ҳар гал хуррак отганидабир сонияга нафас олишдантўхтайди, доимий тўхташлар эса танага кислород етказиб бера олмайди ва шундоқ ҳам хаста юракнининг фаолиятини янада мураккаблаштиради.
Семизлик.Кузатувчилар 30 фоиз ортиқча вазнли шумтакалар уйқусида хуррак отади, деган хулосага келишди. Агар дўмбоқ болаларда хуррак ўз вақтида даволанмаса гипертония, моддалар алмашинувининг бузилиши ва инсулинга чидамлиликнинг камайиши каби хасталикларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, хуррак бола вазн ташлашига ҳам ҳалақит бериши таъкидланмоқда.
“Отасининг болаларини” албатта шифокор кўригига олиб боринг. Юқорида саналган, аломатларнинг бир қанчаси фарзандингизда кузатилса, унинг саломатлигига бефарқ бўлманг! Ахир, кўзингиз оқу-қораси соғлом бўлса, сизнинг кўнглингиз ҳам хотиржам бўлади-ку...
1.6K views05:09