Get Mystery Box with random crypto!

KORPORATIV BOSHQARUV FAKULTETI (rasmiy kanal)

Telegram kanalining logotibi cg_faculty — KORPORATIV BOSHQARUV FAKULTETI (rasmiy kanal) K
Telegram kanalining logotibi cg_faculty — KORPORATIV BOSHQARUV FAKULTETI (rasmiy kanal)
Kanal manzili: @cg_faculty
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.41K
Kanalning ta’rifi

Bu kanal orqali Siz fakultetdagi ta’lim olish jarayonidagi yangiliklar, nazoratlar va ularning turlari hamda barcha Siz uchun muhim bo'lgan ma’lumotlardan xabardor boʻlishingiz mumkin.
Dekanga to’g’ridan to’g’ri yozishingiz mumkin. @cg_contactbot

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-09-05 08:57:12
ТДИУ ТТЖларига жойлашиш учун керакли ҳужжатлар:
- Пасспорт нусхаси;
- 4та 3х4 расм (оқ фонда) ва ушбу расмнинг электрон версияси.
- Имтиёзни тасдиқловчи ҳужжат

Талабаларни жойлаштиришда қуйидаги категорияларни ҳам инобатга олинади:
1) Боқувчисини йўқотган,
2) Оиласида 2 ва ундан ортиқ контракт асосида таълим олувчилар,
3) Ёшлар дафтари рўйхатидагилар,
4) Кам таъминланган оила фарзандлари,
5) Аёллар дафтари рўйхатидагилар,
6) Оиласида сурункали касали борлар.

ТДИУ Ёшлар иттифоқи
875 viewsF.I.S, 05:57
Ochish/sharhlash
2022-09-04 15:30:44 Hurmatli talabalar! Joriy yil 5 sentyabrdan o’quv rejaga asosan 2022/23 o’quv yili boshlanadi. DARS JADVALINI shu silka orqali ko’rishingiz mumkin. 4 kurslarda 5 sentyabrdan dars mahg’ulotlari, 1-2-3 kurslarda 1 haftalik kredit modul haftaligi. TSUE.EDUPAGE.ORG
Yangi o’quv yilida barchangizga omad tilaymiz.
1.1K viewsDilshod Ismailov, edited  12:30
Ochish/sharhlash
2022-09-03 04:41:29 Супер-контракт бўйича яна айрим саволларга жавоблар:

10%лик чегирма сиртқи, кечки ва масофавий таълим шакли учун ҳам амал қилади;

“Перевод” учун ўтиш балини ололмаганларнинг супер-контракти учун ҳам 10%лик чегирма бериш масаласи ҳозирча ҳал қилинмаган, лекин тез орада бу масала кўриб чиқилади;

Коронавирусга қарши вакцина олганлар учун 10% лик чегирма жорий йилда берилмайди.


@xushnudbek
980 viewsF.I.S, 01:41
Ochish/sharhlash
2022-09-03 04:41:23 ​​​ Супер-контракт нархини қандай ҳисоблайман?

ЖАВОБ: буни билиш учун эринмасдан ушбу постни охиригача ўқишингиз керак.

Жуда кўпчилик супер-контракт нархи қанча бўлиши ҳақида савол бермоқда.

Супер-контракт нархи қанча бўлишини исталган инсон ўзи мустақил ҳисоблаб олиши мумкин, бунинг учун етарли барча маълумотлар эълон қилинган. Фақат озгина ҳафсала керак холос.

Энг аввало бир нарсани ёдда тутинг, супер-контрактнинг энг аниқ миқдорини фақат ва фақат ўзингиз ҳужжат топширган олий таълим муассасаси орқали билишингиз мумкин.

Энди минимум миқдорлар ҳақида.

1-эслатма: супер-контракт деган тизим кундузги, сиртқи, кечки таълимда ҳам бор;

2-эслатма: имтиёз олган, лекин кира олмаган абитуриентлар учун умумий кириш балига қараб супер-контракт нархи белгиланади, имтиёзлиларнинг ўтиш балига қараб эмас.

Супер-контракт нархи кундузги таълим шаклида стипендиясиз тўлов-контракт миқдоридан ҳисобланади (сиртқи ва кечкида шундоқ ҳам стипендия йўқ). Демак, қуйида илова қилинган жадвалда кўрсатилган контракт суммасини супер-контракт баробарига кўпайтиришингиз керак.

Супер-контракт учун 10% чегирма берилди. Демак, чиққан суммадан 10% олиб ташлайсиз.
Мана бу ерда кундузги таълимдаги барча йўналишларда супер-контрактнинг чегирмадан кейинги суммаси ёзилган. Чегирма сиртқи ва кечкига ҳам ўтади, фақат буни ўзингиз ҳисоблаб оласиз.

Шунингдек, 3 та тоифадан қайси бирига тааллуқли эканлигингизни ҳам аниқлаб олишингиз керак.

1-тоифа: кириш чизиғига 4 баллгача етмай қолган абитуриентлар

Бунда қуйидаги шкала амал қилади:

1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;

1,1 баллдан 2 баллгача2,0 баробари;

2,1 баллдан 3 баллгача 2,5 баробари;

3,1 баллдан 4 баллгача3,0 баробари.

Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Жадвалга қарасак, математика йўналишида контракт нархи 6.412.610 сўм. Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 12 млн 825 минг сўм супер-контракт тўлайди (2 x 6.412.610).

Энди унга 10% чегирма қўлланади. Яъни 1.282.522 сўм чегирма туфайли супер-контракт нархи 11.542.698 сўм бўлади.

2-тоифа: кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмай қолган ва ўзи 56,7 дан кўп балл тўплаганлар

Бундай абитуриентлар супер-контракт учун йўналишига қараб пастдаги жадвалда кўрсатилган оддий контрактнинг минимум 8, 10, 12, 15, 17 ёки 25 баробарини тўлайди.

Қайси йўналишга неча баробар тўланиши мана бу файлда келтирилган:
https://t.me/xushnudbek/15833

Масалан, иқтисод йўналишига кириш бали 150 балл бўлди дейлик. Абитуриент 70 балл тўплади. Демак, унга 4 баллдан ортиқ етмай қолган, ўзи ҳам 56,7 баллдан кўпроқ тўплаган. Иқтисод йўналишига минимум супер-контракт 10 баробар этиб белгиланган. Стипендиясиз оддий контракт нархи эса 9.129.930 сўм.

Хулоса: иқтисод йўналиши учун супер-контракт миқдори минимум 91 млн 299 минг сўм (10 х 9.129.930). 10% чегирмадан кейин эса 82 млн 169 минг 400 сўм бўлади.

БУ МУҲИМ: ўтиш балига 4 баллдан кўпроқ етмай қолган ва 56,7 баллдан кўп тўплаганларнинг ҳаммасига бир хил нарх бўлади. Яъни 5 балл етмаган ҳам, 50 балл етмаган ҳам бир хил тўлайди. Ўшанчун менга 10 балл етмади, менга 30 балл етмади, қанча бўлади, деб сўрашдан фойда йўқ.

3-тоифа: 56,7 баллдан кам тўплаганлар

Бундай абитуриентлар супер-мупер контрактда ўқиши мумкин, фақат камида 2-тоифадагилар тўлайдиган сумманинг 2 баробарини тўлашади. Масалан, абитуриент иқтисод йўналишига топшириб, 40 балл тўплаган, яъни 56,7 баллдан кам. Демак, у камида 164 млн 338 минг сўм тўлаши керак (2 х 82.169.400).

Айримлар сўрамоқда. Масалан, абитуриент 54 балл олди. Кириш бали эса 57 балл бўлди. Шунда 3 балл етмаган бўлса, супер контракни камроқ тўлайдими? Йўқ ва асло йўқ! 56,7 баллдан кам тўпландими, тамом, бунақада икки карра кўпроқ супер-контракт тўланади. Кириш балига қанча етмагани аҳамиятсиз.

Хуллас, Сиз тўплаган балингиз асосида камида тахминан қанча супер-контракт тўлашингизни бемалол ўзингиз ҳисоблаб кўришингиз мумкин.


@xushnudbek
932 viewsF.I.S, 01:41
Ochish/sharhlash
2022-09-03 04:41:03 4 баллгача етмаганларга ҳам супер-контрактда чегирма борми?

ЖАВОБ:
Ҳа, бор.

Ушбу масала бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғландим. Олинган маълумотларга кўра, ушбу 10% лик чегирма ўтиш балига 4 баллгача етмаган абитуриентларнинг супер-контракти учун ҳам қўлланади.

Масалан, математика йўналишида 1,5 балл етмай қолди дейлик. Бундай вазиятда ўша абитуриент 2 баробар тўлайди. Математика йўналишида стипендиясиз базавий контракт нархи 6.412.610 сўм.

Демак, математика йўналишига 1,5 балл етмай қолган абитуриент 12 млн 825 минг 220 сўм супер-контракт тўлаши керак эди (2 x 6.412.610).

Энди унга 10% чегирма қўлланади. Яъни 1.282.522 сўм чегирма туфайли супер-контракт нархи 11.542.698 сўм бўлади.

Эслатиб ўтаман, супер-контрактнинг шкаласи қуйидагича бўлади:

ўтиш балига 1 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;

1,1 баллдан 2 баллгача — 2,0 баробари;

2,1 баллдан 3 баллгача — 2,5 баробари;

3,1 баллдан 4 баллгача — 3,0 баробари;

4,1 балл ва ундан кўпроқ етмаганларнинг барчасига (56,7 баллдан баланд бўлса) 8, 10, 12, 15, 17 ва 25 баравар қўлланади. Йўналишлар кесимидаги нархларни мана бу ердан кўриб олиш мумкин.

56,7 баллдан кам тўплаганлар мана бу жадвалдаги супер-контракт нархининг бараварини тўлайди. Масалан, математика йўналишида 46 млн сўм бўлса, 56,7 баллдан кам тўплаганлар 92 млн сўм тўлаши керак.


@xushnudbek
715 viewsF.I.S, 01:41
Ochish/sharhlash
2022-09-02 17:13:19 Ассалому алайкум муҳтарам устозлар, азиз талаба ёшлар!

Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами ва янги - 2022/2023 ўқув йилининг бошланиши билан чин қалбимдан табриклайман!

Сизларга тинчлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака, ишларингизга муваффақиятлар тилайман!

Янги Ўзбекистоннинг эгалари - азиз ўғил-қизларим!
Мамлакатимизда ёшларни олий таълимга қамровини ошириб бориш, замонавий ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш борасида изчил сиёсат олиб борилмоқда.


Ўз устимизда тинимсиз ишлаш, таълимдаги инновацияларни мунтазам ўзлаштириб бориш, юксак инсоний фазилатларни камол топтириш, касбий кўникма, малака ва компетенцияларни ривожлантириш, талабаларимизни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш бош мезонимиз бўлиши зарур.

Қадрли ёшлар!
Сизларни яна бир бор янги ўқув йили билан чин қалбдан табриклайман.

Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!
697 viewsF.I.S, 14:13
Ochish/sharhlash
2022-09-02 16:22:56 Барча давлат олий таълим муассасаларида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилди.
674 viewsF.I.S, 13:22
Ochish/sharhlash
2022-09-02 16:21:20
Барча талабалар учун имтиёзли шартларда таълим кредити

Халқ банки Ўзбекистон Республикасидаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари бакалавриат ва магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабалар учун таълим кредитлари ажратади.

Кредит шартлари:
йиллик фоиз ставкаси - 14%*
имтиёзли давр - ўқиш даври + 6 ой

* талаба хотин-қизлар учун фоизсиз шартларда

Кредит бўйича асосий қарз расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Кредит ҳар йилги тўлов-контракт шартнома суммаси миқдорида ажратилади.

Кредитни расмийлаштириш учун паспорт (ёки ID-карта), тўлов-контракт шартномаси ва учинчи шахс кафиллиги талаб этилади.

Батафсил: xb.uz

1106 +998 71 210-20-02
Oнлайн мурожаат учун

Facebook | Instagram | xb.uz | Youtube | Telegram

Реклама
646 viewsF.I.S, 13:21
Ochish/sharhlash
2022-09-01 09:17:14 Ҳурматли факультетнинг кредит-модул тизимида таълим олувчи талабалари!!!
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб (сентябр ойидан) талабаларнинг билимини бахолаш тартиби юқорида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади. Барча талабалар яхшилаб танишиб чиқишингиз зарур.
723 viewsF.I.S, 06:17
Ochish/sharhlash
2022-09-01 07:58:06
31 yoshing muborak jonajon O'zbekistonim

Mustaqilligimizning 31 yilligi bilan barcha talabalarimizni muborakbod etamiz!


Ushbu yorqin bayramda barchangizga sixat-salomatlik, baxt va omad, oilaviy tinchlik-hotirjamlik tilaymiz. Boshlanayotgan yangi 2022/2023 o'quv yili barchangizga yangi marallarni olib kelsin, yutuqlarga boy yil bo'lsin.

Mustaqilligimiz abadiy bo'lsin!


Hurmat bilan Korporativ boshqaruv fakulteti jamoasi
736 viewsF.I.S, 04:58
Ochish/sharhlash