Get Mystery Box with random crypto!

Мирзиёев ва Тўқаев музокаралари 22 декабрь куни бўлиб ўтади Р | Марказий Осиё | Review

Мирзиёев ва Тўқаев музокаралари 22 декабрь куни бўлиб ўтади

Расмий кутиб олиш маросими Tashkent City‘нинг Конгресс марказида бўлиб ўтади. Бу ерда кенгайтирилган таркибдаги учрашувлар ҳам ўтказилади.

Шунингдек, эртага Тўқаев Тошкентда XV асрнинг биринчи ярмида қурилган “Қалдирғач-бий” (Туле-бий) мақбарасига ташриф буюради.

Давлат ташрифи якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун қисқа брифинг ўтказилиши режалаштирилган.

Бугун Ўзбекистонда Қозоғистон президенти “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўяди ва рамзий дарахт экиш тадбирида иштирок этади.

@centralasians