Get Mystery Box with random crypto!

Тошбулоқ макони археологияси Кембриж университети қошидаги Ca | Markaziy Osiyo

Тошбулоқ макони археологияси

Кембриж университети қошидаги Cambridge Central Asia Forum'да бугун (9 июнь) ЎзР ФА Миллий археология маркази директори, профессор Фарҳод Мақсудов маъруза қилаяпти. Мавзу «"Nomadic Oecumene" - ўтроқ дунёнинг чекка макони ва исломлашув маркази сифатида: Марказий Осиё тоғликларидаги илк мусулмон жамоаси археологияси».

Маърузада ўзбек-америка қўшма ҳамкорлиги натижасида узоқ йиллардан бери тадқиқ қилиниб келинаётган Қорахонийлар даври урбанистик марказларидан - Тошбулоқ манзили (Жиззах вил.) VIII аср ўрталарига оид қабристонидаги қазишмалар натижаси билан таништирилади

Марказий Осиёдаги энг қадимги исломий қабристонлардан бири ҳисобланаётган Тошбулоқдаги дафн ери қазишмалари ҳақида тадқиқотчиларнинг илмий мақолаcини, умумийроқ маълумотларни эса мана бу ердан ўқишингиз мумкин.

Маъруза бугун Тошкент вақти билан соат 15:00 да бошланади. Рўйҳатдан ўтиб, ZOOM қурилмасида масофадан қатнашишингиз мумкин:

The Islamic community in highland Central Asia

Каналга уланиш
@centerasiastudy