Get Mystery Box with random crypto!

Физика бўйича Нобел мукофоти совриндори Абдус Саламнинг қизиқа | Markaziy Osiyo

Физика бўйича Нобел мукофоти совриндори Абдус Саламнинг қизиқарли ҳикояси

Покистондаги олис бир қишлоқда туғилиб ўсган Абдус ўрта мактабни аъло баҳолар билан тугатиб, нуфузли стипендия ютиб олади. Кейин эса Англиянинг Кембриж университетининг физика ва математика йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинади.

1951 йилда 25 ёшли Абдус физикадан бир қанча қийин масалаларни ечиш орқали Кембрижда юлдузга айланади ва унда карьерасини хорижда давом эттириш учун яхши имконият пайдо бўлади. Аммо Абдус Салам бунинг ўрнига, ватани - Покистонга қайтиб, маҳаллий Панжоб университетида жаҳон даражаси хос, етук физика факультетини яратишга қарор қилади.

Кейин буёғига қизиқ воқеалар бошланади. Университет ректори (ё ҳасад қилибми ёки аҳмоқлигиданми) Абдус Саламни физика факультетида декан қилиш ўрнига университет футбол жамоасига мураббий қилиб тайинлайди. "Яратиб берилаётган бундай истиқбол"дан тушкунликка тушган ва ҳафсаласи пир бўлган Абдус Салам Буюк Британияга қайтади ва у ерда физик олимга дарҳол факультет деканлигини таклиф қилишади.

Натижада, у соҳага доир бир қатор ажойиб илмий кашфиётлар қилади, физика бўйича Нобел мукофотини олади ва йилига минглаб инглиз олимларини етиштирадиган дунёдаги энг йирик илмий марказга асос солади. Аслида Абдус Салам бундай марказни Покистонда қурмоқчи эди. Лекин у она юртида шунчаки футбол мураббийи этиб тайинланганди.

Хулоса қиладиган бўлсак: Сингапур собиқ бош вазири Ли Куан Ю айтганидек - Истеъдодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир. Биз билим олишимиз ва билимга асосланган дунёнинг бир қисмига айланишимиз керак.

Каналга уланиш
@ILM_NUR_2020