Get Mystery Box with random crypto!

#Зўр_қонун #Байроқ #Муҳокамалар «Ўзбекистон Республикасини | Markaziy Osiyo

#Зўр_қонун #Байроқ #Муҳокамалар

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини эълон қилдик (https://parliament.gov.uz/oz/regulation/17).

Лойиҳага кўра:

Давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, маданий ва ўзга оммавий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотиравий саналарни байрам қилишда фойдаланилишга рухсат бериш;

байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойлари ва биноларда, яшаш ёки иш жойларида ҳамда уларга туташ бўлган ҳудудларда (шу жойи зўр), транспорт воситаларининг салонида фойдаланишга рухсат бериш;

Давлат байроғи тасвиридан устки кийимга безатиш учун фойдаланишга рухсат бериш; (2.0. зўр)

Шунингдек, Давлат байроғини тахқирлашга йўл қўйилмаслиги ҳам аниқ белгиланмоқда.

P.S. Таклифингизни fan@parliament.gov.uz почтасига йўлланг.

Одилжон Тожиев