Get Mystery Box with random crypto!

Инқилобгача бўлган даврда Россияда аборт қилганлик учун ҳам ҳу | Markaziy Osiyo

Инқилобгача бўлган даврда Россияда аборт қилганлик учун ҳам ҳудди қотиллик учун жазолагандек, Сибирга оғир меҳнатга сургун қилишган.

Соғлиқни сақлаш Халқ Комиссарлиги ва Адлия Халқ Комиссарлигининг 1920 йил 16 ноябрдаги "Ҳомиладорликни сунъий равишда тугатиш тўғрисида"ги фармони билан Совет Россиясида абортлар қонунийлаштирилди. Хоҳлаганларга махсус тиббиёт муассасасида ҳомиладорликни сунъий равишда тўхтатиш имконияти яратилди.

Совет республикаси аёлларнинг илтимосига биноан абортни қонунийлаштирган дунёдаги биринчи давлат бўлган.

1936 йилда оғир демографик вазият туфайли абортлар жиноий жавобгарлик остида яна тақиқланди.

Абортни тақиқлаш тўғрисидаги қонун СССРда 1955 йилгача амал қилган. 1955 йил 23 ноябрда СССР Олий Кенгаши Президиумининг "Абортни тақиқлашни бекор қилиш тўғрисида"ги Фармони билан барча аёллар учун тиббий томондан қарши кўрсатмаларт бўлмаган тақдирда ҳомиладорликни сунъий равишда тугатиш операциясига рухсат берилган.

Markaziy Osiyo | Library | Science