Get Mystery Box with random crypto!

Бир куни дунёга машҳур ихтирочи олим Томас Эдисон мактабдан ке | Markaziy Osiyo

Бир куни дунёга машҳур ихтирочи олим Томас Эдисон мактабдан келиб, онасига ўқитувчиси бериб юборган хатни беради.
Онаси ўқитувчисининг хатини ўғлига овоз чиқариб, кўзларида ёш билан ўқиб берди:
“Сизнинг ўғлингиз даҳо. Бизинг мактабимиз жуда кичкина ва бу ерда сизнинг ўғлингизга арзирли билим бера оладиган ўқитувчилар йўқ. Шунинг учун уни ўзингиз уйда ўқитишингизни тавсия қиламиз”.
Онасининг вафотидан кўп йиллар ўтиб, бир куни у эски оилавий архивларни кўздан кечираётганида шу хатни топиб олибди. Уни очиб ўқиби:
“Сизнинг ўғлингизнинг ақли заиф. Ўғлингизни бошқа болалар билан бирга бир мактабда ўқита олмаймиз. Шунинг учун уни ўзингиз уйда ўқитишингизни тавсия қиламиз”.
Эдисон хатнинг асл нусхасини ўқиб, бир неча соат тинмай йиғлаган экан.

Markaziy Osiyo | Library | Science