Get Mystery Box with random crypto!

#деградация #табиат #пасткашлик #рақобатбардошлик Павиан майм | Markaziy Osiyo

#деградация #табиат #пасткашлик #рақобатбардошлик

Павиан маймунлар жамоасида тўдабошини аниқлаш учун кураш кетади. Энг кучли ва абжир павиан тўда сардори бўлади. Кейин энг қизиғи бошланади - у ўз тўдасини АТАЙЛАБ озуқа кам бўлган майдон ("делянка")ларга, емиш топиш учун кун бўйи овора бўлинадиган тақир жойларга бошлаб боради.

Чунки озуқа мўл ва осон топиладиган жойларда вояга етаётган эркак павианлар тез куч йиғади ва эрта-индин тўдабошига майдон ўқийди ("вызов ташлайди"). Тўдабоши ўзининг ҳокимияти узоқроқ давом этиши учун, тўдасини ярим оч ҳолатда, тўдадаги эркак маймунларни кучсиз, рақобатнимжон ҳолатда ушлайди.

...:::===:::...

Бундай "павианча" пасткашлик ҳаётимизда тўлиб ётибди:

Бошқалардан аввалроқ оёққа туриб олган давлат(лар), ўсиб-ривожланиб келаётган кучсизроқ давлатларни имкон қадар қолоқ, қарам, суст ҳолатда ушлашга интилади. Бунинг учун масалан, "энг яхши бошқарув модели (иқтисодий модел, илмий парадигмалар, маданий қолиплар) бизда, бошқалар ҳам бизнинг андоза бўйича ўсиши керак", деб, деструктив инструментларни мажбурлаб тиқиштиришгача боришади.

Ҳарбий салоҳиятга эга бўлиб олган давлатлар, бошқаларни имкон қадар ҳарбий-техник қолоқ ва қарам ҳолда ушлашга интилади, мабодо уриниб-чираниб бирор прогрессив қурол ясаб чиқариб қолса, "минтақадаги кучлар баланси бузилади-ку", деб жар солиб бўлсаям босим беради, шундан ҳам маҳрум қилишга ёки ўғирлашга ҳаракат қилади.

Бирор мамлакатдаги доминант бўлиб олган ижтимоий гуруҳ (қабила, сиёсий партия) бошқа гуруҳларни имкон қадар заиф, ташаббуссиз, салоҳиятли лидерларсиз ушлаб туришга интилади.

Гигант бўлиб олган корпорациялар потенциал рақобатчиларини стартаплик пайтидаёқ сотиб олиб консервация қилишади, блокловчи патентлар ёрдамида технологик нишасига ҳеч кимни киритмасликка уринади, энг илғор ноёб мутахассисларни катта пулга ишга ёллаб шунчаки бекор қолдиришади (рақобатчиларга ишлаб қўймаса бўлди), рақобатчилари молиявий заифроқ ҳолатда бўлса технологиясини безбетларча ўғирлаб ҳам ишлатишади (гигантларни судга бериш учун ҳам гигант сумма керак.)

Бобом замонида диссертация ёқлаб олган "ёшулли" илмий раҳбарлар, ўсиб келаётган иқтидорли ёш илмий ходим ва кадрларни "чўктиради", атайлаб мусор мавзуларни тавсия қилади, илмий ишини резинка қилиб чўзади, мабодо ёриб чиқса ҳам "менинг қанотим остида бўлсин", деб ўзига максимал ипсиз боғлайди, жуда бўлмаса тайёр ошига тумшуғини тиқади. ("Муҳиддин Жабборович" синдромининг жонли гувоҳи бўлгандим, қаттиқ таъсир қилган эди.)

Нуфузли хориж универларини битириб, "Ватанимни ривожлантираман", деб келган кучли кадрларни 3-4-даражали лавозимларга тиқишади, пашша қўриб занглашга мажбур қилишади, атайлаб потенциалидан фойдаланишмайди (текин эшак қилиб миниб олиш бундан мустасно).

Заиф, рақобатга чидамсиз коллектив (илмий, ижодий, педагогик жамоа)га кучли кадр келиб қўшилиб қолса, аввало уни "беминнат эшшак" қилиб, "ўлигини ташлашга" уринишади. Бунга кўнмаса, нима қилиб бўлсаям "борт" беришга, иғво қилиб ҳайдатишга, ишидан бездиришга, ўзига бўлган ишончини ўлдиришга ёки ўзлари каби деградацияга олиб келишга уринишади. (Афсуски, бундай ҳолатлар баъзи мадрасалар ва баъзи расмий диний муассасаларда ҳам учраб туради.)

Корхонада бир тиришқоқ, закий ходим бўлса, кўпинча раҳбар (ёки устоз)лар уни ўзига қулай даражадан юқорироққа ўстирмасликка, янги нарса ўргатмасликка уринади. Меҳнат бозоридаги унга бўлган талабни билдирмаслик учун максимал юклама беради, бўш вақтини қолдирмайди, маъносиз юмушлар билан бўлсаям ўралаштиради ва ҳк.

Бир таниш айтаяпти: "Чорсуда чархчи яҳудий чол бор. Иши тоза, зўр чархлайди. Клиент очеред. Нормал соққа қилаяпти. Ўғлимни шогирд берсам ўргатасанми, десам кўнмади. Ўзимга конкурент чиқаришни хоҳламайман, деди."

Яна бир таниш: "Фалон давлатга пистон нарса экспорт қилмоқчи эдик. У ернинг бозорини асосан фалон миллатдагилар эгаллаган экан. Бизни эшитиб ҳайрон бўлаяпти. Нима бор сенларга бу бозорда деяпти. Биз кириб бўлганмизку, биз таъминлаб турибмизку, сенлар тиқилма, деяпти. Худди боғлаб бериб қўйилгандек муомала қилаяпти. Карвон кўпку десак тушунишни хоҳламайди."

давоми