Get Mystery Box with random crypto!

​​Югуриш Саваннада қуёш чиқиши билан оҳу бугун арслондан кўра | Markaziy Osiyo

​​Югуриш

Саваннада қуёш чиқиши билан оҳу бугун арслондан кўра тезроқ югуриш кераклигини акс ҳолда, унга ем бўлишини яхши билади.

Ҳар куни тонгда қуёш чиқиши билан арслон ҳам бугун оҳудан кўра тезроқ югуриши кераклигини акс ҳолда, унга етолмай оч қолиб, нобуд бўлиши мумкинлигини яхши билади.

Саваннада сиз арслонмисиз ёки оҳу, аҳамияти йўқ, қуёш чиқиши билан югуриш керак бўлади.

Ҳаётда ҳам мақсадга эришиш учун ҳар куни эрта тонгдан харакатни бошлаш лозим.

Каналга уланиш
@centerasiastudy