2022-09-11 16:19:25
#PREZIDENT_FARMONI
Президент фармонига биноан айрим тоифадаги ўқитувчиларга ҳар ой қўшимча устамалар тўлаш белгиланди
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида:
умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги
сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама қуйидаги тартибда тўланади:
халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан
50 фоиз миқдорида;
халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан
50 фоиз миқдорида. Бунда, миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим;
мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан
20 фоиз миқдорида (чет тили бўйича сертификатлар бундан мустасно);
мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаган Давлат тест марказининг миллий баҳолаш тизимида чет тили бўйича олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга
ҳар ойлик қўшимча устама:
2025 йил 1 январга қадар – уларнинг тариф ставкасига нисбатан
50 фоиз миқдорида;
2025 йил 1 январдан бошлаб – уларнинг тариф ставкасига нисбатан
20 фоиз миқдорида тўланади;
ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади;
умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификатга кўра тўланади.
@CefrForTeachers
1.7K viewsJALOLIDDIN URALOV, 13:19