Get Mystery Box with random crypto!

NAMANGAN MARKAZIY BANKI

Telegram kanalining logotibi cbu_nam — NAMANGAN MARKAZIY BANKI N
Telegram kanalining logotibi cbu_nam — NAMANGAN MARKAZIY BANKI
Kanal manzili: @cbu_nam
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 645
Kanalning ta’rifi

💯 Расмий канал 🇺🇿
Марказий банк Наманган вилоят Бош бошқармасининг Расмий канали
Мурожаат учун
Бот: @CBU_Nambot
Сизга энг яқин банкомат қаерда ?
@Namangan_Bankomat_Bot
Тел: (69) 227-05-12

Каналига уланиш: https://t.me/cbu_nam

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-16 11:40:50
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

@cbu_nam
778 views08:40
Ochish/sharhlash
2022-07-16 08:17:03
783 views05:17
Ochish/sharhlash
2022-07-16 07:35:53
Бугунги кунда электрон ҳамён интернетда онлайн харидларни амалга оширадиган ва у ерда фрилансер, яъни эркин ёлланган ходим (копирайтер, таржимон, дизайнер, дастурчи) сифатида фаолият юритадиганлар учун идеал тўлов воситаси ҳисобланади

Бундай ҳамён ёрдамида Сиз электрон пуллар билан турли хил ҳисоб-китобларни амалга оширишингиз мумкин. Бу электрон пулларнинг ҳақиқий пул маблағларига айланиши ва банк ҳисобварағига ёки банк картасига ўтказилиши осон ва оддий

Электрон ҳамён - электрон пулларни сақлайдиган ҳамда интернетдаги харидлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш, ҳатто пулни банк ҳисобварағига ёки банк картасига ўтказиш ёки нақд пул олиш имконини берувчи компьютер дастуридир. Ўтказмалар бир зумда амалга оширилади, кўплаб электрон пуллар тизимлари ҳисоб-китоблар ва ўтказмаларни турли валюталарда амалга ошириш имконини беради

@cbu_nam
752 views04:35
Ochish/sharhlash
2022-07-16 07:33:55
Олтин куймалари ва тангалар нархлари.

@cbu_nam
756 views04:33
Ochish/sharhlash
2022-07-15 08:46:27
703 views05:46
Ochish/sharhlash
2022-07-14 18:06:43 Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши Марказий банк томонидан тақдим этилган 200 000 (икки юз минг) сўмлик банкнот билан бирга 1 000 (бир минг) cўмлик танганинг ҳам намуна ва дизайнини маъқуллаш юзасидан қарор қабул қилган.

Қарор

@cbu_nam
713 views15:06
Ochish/sharhlash
2022-07-14 09:38:31
Банклар фоизли ва комиссион даромадлар эвазига фойда олади:

Фоизли даромадлар
асосан жисмоний ва юридик шахсларга фоиз остида кредитлар тақдим этиш ҳисобидан шаклланади. Кредит бериш учун маблағ эса ўз маблағлари ёки жалб қилинган маблағлар ҳисобидан шакллантирилади.

Ўз маблағлари устав капиталидан ва аввалги даврлар тақсимланмаган фойдасидан ташкил топади.

Жалб қилинган маблағлар ўз ичига икки гуруҳ маблағларни олади: депозит маблағлари ва нодепозит маблағлар.
Депозит маблағлари, ўз навбатида, жисмоний ва юридик шахсларнинг омонат қўйилмаларидан иборат. Омонат пулларидан банк тегишли қонунчиликка асосан фойдаланади ва бунинг учун омонат эгасига фоиз тўлайди.
Бошқа жалб қилинган маблағлар – бу банк кредит сифатида ёки ўз қимматли қоғозларини сотиш эвазига қабул қиладиган маблағлардир.

Комиссион даромадлар риск даражаси паст даромадар ҳисобланади, чунки банк шунчаки унинг мижозлари амалга оширган операциялар учун комиссия олади.

@cbu_nam
706 views06:38
Ochish/sharhlash
2022-07-14 09:37:10
Бўлиб тўлаш

Турли молиявий тушунчалар ҳақида осонгина билиб олинг!
Биз билан молиявий саводхонликни ошириш жуда осон!

@cbu_nam
578 views06:37
Ochish/sharhlash
2022-07-14 09:23:47
Суғурта компаниялари томонидан қандай суғурта турлари тақдим этилади?

Суғурта
– мол-мулк, соғлиқ ёки ҳаёт, бизнес, ва қийматга эга бўлган бошқа йўналишдаги хатарларнинг молиявий ҳимоясидир. Суғурта мажбурий ёки ихтиёрий бўлади.

Суғурта компаниялари томонидан аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган асосий хизматларидан бири:

Транспорт воситаларини суғурталаш
Тиббий суғурта
Юкларни суғурталаш
Ипотека суғуртаси
Мол-мулкни суғурталаш ва бошқалар

@cbu_nam
631 views06:23
Ochish/sharhlash
2022-07-14 09:19:49
616 views06:19
Ochish/sharhlash