Get Mystery Box with random crypto!

Халқаро молия ташкилотлари турли мамлакатларга маблағ ажратиш | NAMANGAN MARKAZIY BANKI

Халқаро молия ташкилотлари турли мамлакатларга маблағ ажратиш ва кредит бериш билан шуғулланадилар, жаҳон савдосини ривожлантириш ва молия тизимини барқарорлаштиришга ёрдам берадилар

Халқаро молия ташкилотлари (ХМТ) - халқаро молия соҳасида давлатлараро (халқаро) битимлар асосида ташкил этилган институтлардир

Қуйидагилар халқаро молия ташкилотлари иштирокчилари ҳисобланади:
• давлат
• нодавлат ташкилотлар

Жаҳон иқтисодий ривожи учун халқаро молия институтлари қуйидаги функцияларни бажаради:

• жаҳон иқтисодиётининг ҳолати, тенденциялари ва ривожланиш омиллари таҳлили
• жаҳон иқтисодиётини тартибга солиш, халқаро савдони қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида глобал валюта ва фонд бозоридаги операциялар
• инвестицион фаолият (халқаро ва ички миллий лойиҳаларга йўналтирилган кредитлар)
• давлат лойиҳаларини кредитлаш
• халқаро кўмак дастурларини молиялаштириш
• илмий тадқиқотларни молиялаштириш
• хайрия фаолияти
@cbu_nam