Get Mystery Box with random crypto!

𝗙𝗔𝗥𝗚'𝗢𝗡𝗔 𝗠𝗔𝗥𝗞𝗔𝗭𝗜𝗬 𝗕𝗔𝗡𝗞𝗜🇺🇿

Telegram kanalining logotibi cbu_fer — 𝗙𝗔𝗥𝗚'𝗢𝗡𝗔 𝗠𝗔𝗥𝗞𝗔𝗭𝗜𝗬 𝗕𝗔𝗡𝗞𝗜🇺🇿 𝗙
Telegram kanalining logotibi cbu_fer — 𝗙𝗔𝗥𝗚'𝗢𝗡𝗔 𝗠𝗔𝗥𝗞𝗔𝗭𝗜𝗬 𝗕𝗔𝗡𝗞𝗜🇺🇿
Kanal manzili: @cbu_fer
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.16K
Kanalning ta’rifi

💯 Расмий канал 🇺🇿
Марказий банк Фарғона вилоят Бош бошқармасининг Расмий канали
Мурожаат учун
Бот: @cbufer_bot
Телеграм орқали: @CBU_FERGANA
Тел: (73) 244-11-66

Каналига уланиш: https://t.me/cbu_fer

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 10:48:24
Мустақил Ўзбекистон -
Бугун 31 ёшда!


Finlit.uz жамоаси Мустақиллик айёми билан юртдошларимизни самимий табриклайди!
............................................
Каналга аъзо бўлинг.
709 views07:48
Ochish/sharhlash
2022-09-01 10:26:08
Марказий банк жамоаси юртдошларимизни энг азиз ва қадрли кун – Мустақиллик шодиёнасининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этади.

Ватанимиз тинчлиги, осойишталиги, хонадонимиздаги файз-у барака, қалбларимиздаги хотиржамлик абадий бўлсин!
............................................
Каналга аъзо бўлинг.
815 views07:26
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:02:30
Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Марказий банкнинг Фарғона вилояти бош бошқармаси барчангизни муборакбод этади.
............................................
Каналга аъзо бўлинг.
1.4K views03:02
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:06:29
Ҳурматли вилоятимиз аҳолиси!

Мустақиллик байрами муносабати билан
пенсия ва нафақа тўловларини банк картаси орқали олувчиларнинг сентябр ойи пенсия ва нафақа тўловлари банк карталарига тўлиқ юкланди.

Нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

Сизда банк пластик картасидан пенсия ва нафақа маблағларини банкоматлар орқали ечишда муаммолар юзага келса, саволлар туғилса, Марказий банкнинг Фарғона вилояти бош бошқармасидаги қуйидаги "Ишонч телефонлари"га мурожаат қилишингиз мумкин.

(73) 244-11-66
(90) 303-15-82
(91) 328-53-31
............................................
Каналга аъзо бўлинг.
421 views16:06
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:07:13
Ўзбекистонда яна бир хусусий банк ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

Марказий банк томонидан "HAYOT Bank" акциядорлик жамиятига банк фаолиятини амалга ошириш учун дастлабки рухсатнома берилибди.
............................................
Каналга аъзо бўлинг.
1.1K views14:07
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:55:14
Эслатма:

Бугун - 31 август куни банкларда тўловлар 18:00 гача узайтирилди.
............................................
Каналга аъзо бўлинг.
1.4K views11:55
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:35:30
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан байрам табриги.

Ҳурматли юртдошлар!

Барчангизни энг улуғ, энг азиз айём – Давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами билан самимий табриклайман.

Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари жадал одимлаётган, эл азиз, инсон азиз бўлган Ватанимизнинг ушбу қутлуғ байрами юртимизга, элимизга тинчлик-омонлик, шодлик ва фаровонлик, файзу барака олиб келсин!

Янги Ўзбекистонимизнинг бугунги шукуҳли кунларида Сизга ва оила аъзоларингизга Яратган Эгамдан узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, чексиз бахт-саодат тилайман.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ҳурмат билан,
Хайрулло Бозоров,
Фарғона вилояти ҳокими

............................................
Каналга аъзо бўлинг.
1.4K views11:35
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:39:55
Марказий банкнинг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан банк тизимидаги ислоҳотлар жараёнида ўзининг фидойилиги ва самарали меҳнати ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Марказий банкнинг бир гуруҳ ходимлари Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

Тантанали маросимда ходимлар томонидан эришилаётган муваффақиятлар соҳанинг бошқа вакилларини ҳам профессионал изланишига, фаолиятида янги марралар сари интилишига чорлайди ва пировардида тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар сифати ва натижадорлигини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.
............................................
Каналга аъзо бўлинг.
1.3K views10:39
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:17:46
Президент Шавкат Мирзиёев бугун эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди ҳамда "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Кечқурун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик билан мурожаат қилади.
............................................
Каналга аъзо бўлинг.
1.6K views07:17
Ochish/sharhlash
2022-08-31 08:53:07
Эртага 1 сентябрь – Мустақиллик байрами куни. Тижорат банклари учун кетма-кет 4 кун дам олиш куни.

Банк билан боғлиқ тўловларни бугундан кечиктирмасдан амалга оширинг!

Эслатиб ўтамиз банкларнинг мобил иловалари орқали банк хизматларидан фойдаланиш мумкин.
............................................
Каналга аъзо бўлинг.
1.7K views05:53
Ochish/sharhlash