Get Mystery Box with random crypto!

Кардиологический центр г.Карши/Карши Кардиология Маркази

Telegram kanalining logotibi cardiocenter_karshi — Кардиологический центр г.Карши/Карши Кардиология Маркази К
Telegram kanalining logotibi cardiocenter_karshi — Кардиологический центр г.Карши/Карши Кардиология Маркази
Kanal manzili: @cardiocenter_karshi
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 271
Kanalning ta’rifi

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали Манзил: Қарши шаҳар, Отчопар маҳалла, Бунёд кўчаси 33 уй. Тел: 998752211957

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-12-08 08:30:13
297 viewsElbek Ahmedov, 05:30
Ochish/sharhlash
2022-12-07 16:08:05 ​​Бугун РИКИАТМ Қарши филиалининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси туғрисида батафсил, ҳамда ҳозирги вақтда юртимизда бошқа соҳалар каби тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Барчага маълумки, жорий йил Ҳурматли Президентимизнинг "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисидаги фармони қабул қилинди. Унга кўра, турли соҳалар ривожи учун муносиб ҳисса қўшаётган ходимлар тақдирланиши белгиланди.
Қашқадарё вилоятида ҳам 2000 нафардан зиёд қатор соҳа вакиллари ва нуронийлар "Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланишди. Шулар қаторида РИКИАТМ Қарши филиали интервенцион кардиологи Бехруз Юлдошев ҳам ушбу эсдалик нишони билан тақдирланди.
Марказимиз жамоаси номидан барча Ўзбекистон ҳалқини кириб келаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги билан қутлаймиз. Мамлакатимиз тинчлиги ва барқарорлиги бардавом булсин. Барча Республикамиз фуқароларига соғлик ва саломатлик тилаймиз.
332 viewsKardiologiya, 13:08
Ochish/sharhlash
2022-12-07 14:46:00
Нафақат Қашқадарё воҳасидан балки қўшни вилоятлардан ҳам РИКИАТМ Қарши филиалига мурожаат қилишмоқда, шулардан бири Сурхондарё вилоятидан 1969 йилда туғилган Халимов Шерпўлат 4 кун аввал юракдаги оғриқлар ва нафас сиқиши билан шикоят қилиб келган. Беморда Аорта коронар шунтлаш амалиёти ўтказилди, амалиётдан сўнг беморнинг ахволи яхши. Бемор хурсанд холатда ўз миннатдорчилик фикрларини ҳавола қиламиз.
311 viewsElbek Ahmedov, edited  11:46
Ochish/sharhlash
2022-12-03 14:15:11 ​​Чет эллик мутахассислар билан ҳамкорликдаги жаррохлик амалиётларини бажариш кундан кунга ортиб бормоқда

РИКИАТМ Қарши филиалига Россия Федерацияси Санкт Петербург шаҳридан кардиожаррох Снегирев Михаил Александрович филиал жамоаси таклифига биноан ташриф буюрди. Таклифдан мақсад марказ мутахассисларининг малакасини ва халқаро ҳамкорлик ишлари кўламини оширишдан иборат.
Жорий йилнинг 29 ноябрдан 3 декабр кунига қадар ҳамкорликда 8 нафар беморда ишлаб турган юракда кардиожаррохлик амалиётлари амалга оширилди. 50 нафарга яқин беморларда бепул тиббий кўриклар бўлиб ўтди.
Ташрифнинг сўнги кунида Снегирев Михаил Александрович томонидан “Кардиожаррохликда каминвазив амалиётлар” мавзусида маъруза қилинди. Маъруза йиғилганларда ажойиб таасурот қолдирди. Савол жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан Снегирев Михаил Александровичга ташаккурнома тақдим этилди.
РИКИАТМ Қарши филиали жамоаси ўтказган маҳорат дарслари ва жаррохлик амалиётлари учун Снегирев Михаил Александровичга ўз миннатдорчилигини билдиради ва келгуси ишларида ривож тилайди.
415 viewsKardiologiya, 11:15
Ochish/sharhlash
2022-11-28 16:56:26
Россиялик кардиожаррох Снегирев Михаил Александрович кичик кесмалар оркали килианадиган юрак жаррохлик амалиётлари мутахасиси 29 ноябрдан 3 декабргача РИКИАТМ нинг Қарши филиалида бепул консультациялар ўтказади.
Кардиожаррох Снегирев Михаил Александрович иштирокида маҳорат дарслари, яъни қўйидаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган:

-Кичик кесмалар оркали ишлаб турган юракда Аорта коронар шунтлаш амалиёти
-Кичик кесмалар оркали Аортал клапанини алмаштириш
-Кичик кесмалар орқали Митрал капанни пластикаси ва алмаштириш
-Кичик кесмалар орқали Юракнинг туғма нуқсонлари
-Кичик кесмалар орқали Юрак усмаси ( Миксома )
1.0K viewsElbek Ahmedov, 13:56
Ochish/sharhlash
2022-11-24 14:06:19

538 viewsElbek Ahmedov, 11:06
Ochish/sharhlash
2022-11-24 13:30:45 "Қашқадарё" газетасининг 2022-йил 24-ноябр № 047 (15873) сонида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида "Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси" ҳисобидан амалга оширилаётган юқори технологик жаррохлик амалиётлари тўғрисида сўз боради.
418 viewsElbek Ahmedov, 10:30
Ochish/sharhlash
2022-11-21 18:25:45 ​​РИКИАТМ Қарши филиалида телемедицинани ривожлантириш учун қилинаётган ишлар кўлами кенгаймоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сонли қарори 2-илова 18 банди ижросини таъминлаш мақсадида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва шу марказнинг Қарши филиали ўртасида видеоконференцион алоқа шаклида телемедицина мулоқоти ташкиллаштирилди.
Мулоқотда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази кардиологи т.ф.н Н.Т.Якуббеков ва Қарши филиали директори ўринбосари Ш.Ш.Гаффоров бошчилигидаги бир гуруҳ шифокорлар кардиореанимация бўлимида даволанаётган 2 нафар оғир аҳволдаги беморнинг касаллик тарихи асосида беморлар ҳолати клиник жихатдан тахлил этилди. Мулоқот сўнгида т.ф.н Н.Т.Якуббеков ўзларининг зарур тавсия ва тушунчаларини берди.
Инновацион телемедицинани изчил йўлга қўйилиши орқали аҳолининг сифатли тиббий хизматдан фойдаланиши кенгаяди, олис ҳудудларда яшовчи фуқароларимизнинг илғор тиббий хизматлардан баҳраманд бўлишига хизмат қилади.
417 viewsKardiologiya, 15:25
Ochish/sharhlash
2022-11-18 07:44:14
1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган кун.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали Давлат байроғимизни доим юксакларда ҳилпираб туришини тилайди.
422 viewsElbek Ahmedov, 04:44
Ochish/sharhlash
2022-11-17 12:39:21 ​​РИКИАТМ мутахассислари Қашқадарё вилояти бўйлаб тиббий кўриклар ўтказишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-103-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика ихтсослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ жорий йилнинг 10-12 ноябр кунлари Қашқадарё вилоятининг бир нечта туманларида тиббий кўрик ташкил этишди.
Жумладан ишчи гуруҳ аъзолари РИКИАТМ диретори ўринбосари А.М. Каримов, кардиолог шифокор А.А. Норбоев, интервецион кардиолог Ш.М. Эркабоев, кардиолог шифокор Н.А. Усмоновалар биргаликда Қарши шаҳрида 40 га яқин бемор кўрилиб, 16 нафарига республика даражасида юқори технологик амалиётга кўрсатма берилди. Миришкор туманида ҳам 40 га яқин бемор кўрилиб, 6 таси республика даражасида юкори технологик амалиётга кўрсатма, Қарши туманида 30 га якин бемор курилиб, 5 таси республика даражасида юкори технологик амалиётга кўрсатма аниқланиб керакли тавсиялар берилди ва руйхати шакллантирилди.
Хар бир туманга ташриф чоғида тиббий кўриклар билан бир қаторда умумий амалиёт шифокорлари, кардиологлар ва терапевт шифокорларига кардиореабилитация бўйича ўқув машғулотлари ўтилди. Telegram|Facebook|Instagram|Website|Youtube
424 viewsKardiologiya, 09:39
Ochish/sharhlash