Get Mystery Box with random crypto!

13 август норасмий равишда Халқаро Чапақайлар куни (Internatio | CarEncyclopedia‌‌

13 август норасмий равишда Халқаро Чапақайлар куни (International Lefthanders Day).

1984 йилда ЮНЕСКО 13 августда Чапақайлар кунини нишонлаш борасида қарор қабул қилди. Маълумки, бир қатор мамлакатларда чапақайларни ўнг қўлда ёзишга мажбур қилиш ҳоллари ҳам учраб турарди. Халқаро Чапақайлар кунининг ўтказилишидан асосий мақсад ҳам мана шу каби нохуш ҳолатларга барҳам беришга қаратилган.

Руҳшуносларнинг фикрича, чапақайлар кучли характер ва катта ижодий имкониятлар соҳиби бўлар экан. Масалан, чап қўлда ижод қилганлар сифатида Аристотел, Марк Твен, Леонардо да Винчи, Микеланжело, Бетховен, Сергей Рахманинов, Пол Маккартни, Ринго Старр, Мерилин Монро, Роберт де Ниро кўрилади. Юлий Тсезар, Александр Македонский, Наполеон Бонапарт, Қиролича Виктория, Уинстон Черчилл ва Жанна ДЪАрклар ҳам чапақай бўлган. АҚШ президентларидан Жералд Форд, Роналд Рейган, Катта Жорж Буш, Билл Клинтон ва Барак Обамани ҳам чапақай бўлгани маълум. Фидел Кастро ҳам чапақай.


Бизга қўшилинг
https://t.me/joinchat/AAAAAETAG-QsH0-piPscaQ