Get Mystery Box with random crypto!

Байрам арафасида беморлар ҳолидан хабар олинди Юртимизда муҳт | Республиканский Онкологический Центр

Байрам арафасида беморлар ҳолидан хабар олинди

Юртимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ташкил қилувчи “Инсон қадри учун” тамойили албатта, беморларга ғамхўрликни ҳам назарда тутади.

Вилоятимизда мана бир неча йилдирки, байрамлар арафасида вилоят, шаҳар ва туманларнинг сектор раҳбарлари шифохоналарда даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олиши одат тусига кириб қолди.

Ушбу эзгу ишларнинг узвий давоми сифатида бугун ҳам "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида мустақиллик шодиёналари олдидан вилоят ҳокими ўринбосарлари, шунингдек, сектор раҳбарлари РИОваРИАТМ Сирдаре филиалида бўлиб, у ерда даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди. Уларга байрам совғалари улашилди.

Каналга обуна булинг ва бизни кузатиб боринг:
cancercenter.uz 
https://t.me/cancercenteruz