2022-05-20 08:36:11
МАКТАБГА КЕЛГАН КОМИССИЯГА ТУШЛИК ТАШКИЛЛАШ ҲАМ КОРРУПЦИЯ ҲИСОБЛАНАДИ.
Сўнги вақтларда мактабда бўладиган «йиғди-йиғди»лар масаласи кун мавзусига айланди. Бунга сабаб бўладиган бир қанча омиллар бор. Ҳозир шундай ҳолатлардан бири ҳақида айтмоқчимиз.
Одатда мактабларга комиссия келса, ёки ўша мактабда семинар, тадбир ўтказилса, мактабда катта дасурхон ёзилади. Албатта, бу ҳаражатлар учун сарфланган пулларни ўқитувчилар тўлайди.
Ундан ташқари мактабларни текширишга келадиган комиссия аъзоларини жойлардан олиб келиш, кутиб олиш, тушлик қилмоқчи бўлса, тушлик ҳаражатларини қоплаш, айрим ҳолларда текширувчиларнининг шахсий машинаси бўлмаса уларни келган манзилларига ташлаб қўйиш ҳам мактаб маъмуриятининг зиммасига юклатилади. Бунга ҳамма ўрганиб қолган.
Шунингдек, айрим жойларда байрамлар арафасида мактаб маъмурияти томонидан ҳудудий халқ таълими бўлими ходимлари (мудир, унинг ўринбосарлари, методист ва бошқалар)га тантановор равишда совғалар улашиш ҳам одат тусига кириб қолган десак муболаға бўлмаса керак.
Бунга эса хизмат сафарига жалб қилинган ходимларга сарф-ҳаражатлар учун маблағ берилмаслиги шунингдек, семинар, тадбир ва турли хил танловлар ўтказиладиган мактабларга бюджетдан ҳеч қандай маблағ ажратилмаслиги сабаб бўлади. Бундай ҳолатларни ҳам олдини олиш чораларини кўриб қўйсак ёмон бўлмасди. Мактабларни текшириш учун жалб қилинган ходимларнинг тушлиги, йўл ҳақи ва бошқа ҳаражатлари учун албатта маблағ ажратиш керак. Хуллас мана шундай омиллар ҳам мактабда ноқонуний йиғимлар кўпайишига сабаб бўлади.
46 views05:36