Get Mystery Box with random crypto!

​​Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига! Бухоро вилояти ҳок | MTBPRESS Buxoro (rasmiy kanal) | Vaksina - najot!

​​Тадбиркорлар ва ишбилармонлар диққатига!

Бухоро вилояти ҳокимлигида “Вилоятда қурилиши тугалланмаган ижтимоий соҳа объектларида белгиланган ишларни якунлаш ҳамда таъмирталаб, ҳолати ўта оғир аҳволдаги объектларни қайта қуриш ва мукаммал таъмирлаш тўғрисида” ўтказилган йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотларида янгидан яратилаётган гуруҳ ва гуруҳдан ташқари хоналарни жиҳозлаш бўйича вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари учун мебель, юмшоқ ва бошқа жиҳозларни ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан таклиф этилаётган жиҳозлар кўргазмаси ташкил этилади.

Кўргазмада вилоятда фаолият юритаётган барча ишлаб чиқарувчи корхоналар иловада кўрсатилган рўйхат асосида ўз маҳсулотлари билан иштирок этишлари мумкин. Ҳар бир маҳсулотдан бир донадан намуналар 2021 йил 26 январь кунида кўргазма ўтказилиши белгиланган бинога жойлаштирилиши лозим. Шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи, тақдим қилинаётган маҳсулотларнинг нархлар рўйхати (прейскурант) бўлиши шарт.

Ўтказилиш жойи: Хумо теннис мажмуаси.
Манзил: Бухоро шаҳар М.Иқбол кўчаси, 16-уй.
Ўтказилиш куни: 2021 йил 27 январь.
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилинг:
+99891-418-72-35.


Батафсил ўқиш учун

https://t.me/bvmtbpress