Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро вилоятининг чекка ва олис ҳудудди Қоракўл ва Олот туман | MTBPRESS Buxoro (rasmiy kanal) | Vaksina - najot!

Бухоро вилоятининг чекка ва олис ҳудудди Қоракўл ва Олот туманларида болаларни сифатли таълим ва тарбия билан таъминлаш мақсадида, янги замонавий мактабгача таълим ташкилотларининг манзилли дастури яъни "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш бўйича таклифлари илгари сурилди.

Вазир Қоракўл ва Олотдаги мактабгача таълим ташкилотларининг қурилиши белгиланган ҳудудлар билан танишар экан туман инфратузилмасидан келиб чиқган ҳолда, мактабгача таълим ташкилотларини қуришда замонавий технологиялардан фойдалиниш, замон андозалари асосида қуриш бўйича ўз топшириқларини берди.

Маълумот ўрнида: Қоракўл туманда 31 та давлат, 9 та ДХШ, 55 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. 1 январь ҳолатига кўра, туманда болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш кўрсаткичи 37,4 фоизни ташкил этмоқда. Олот туманида эса, 12 та давлат, 1 та ДХШ, 39 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларига 1 январь ҳолатига кўра, 2 787 нафар ёки тумандаги 3-7 ёшли болаларни 35,1 фозиз қамраб олинган.