Get Mystery Box with random crypto!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жавробларига масҳ тортганлари | Буюклар ҳикмати

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жавробларига масҳ тортганлари ҳақидаги ҳадисни Суфён Саврий, Ибн Маҳдий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Яҳё ибн Маъийн, Алий ибн Мадиний ва Муслимлар заиф дейишган. Имом Нававий: "Агар буларнинг ҳар бири Термизийга муқобил қўйилса, ундан устун бўлишади. Ҳофизлар бу ҳадиснинг заифлигига иттифоқ қилишган. Имом Термизийнинг бу ҳадисни ҳасан саҳиҳ, дегани қабул қилинмайди.", деган.

"Мискуш шазий" китобидан.

Бутун дунёга "Заиф ҳадисга мутлақ амал қилиб бўлмайди" дея жар солаётган салафийлар, нега шу ҳадисга амал қилгингиз келиб қолди? Ахир бу ҳам заиф ҳадиску?!
Ёки бу ҳадисга амал қилишни тарк қилинг, ёки юқоридаги қоидангизни тарк қилинг!
Аллоҳ таоло ояти каримада оёқларни ювишга буюрди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мутавотир ҳадисларда маҳсига масҳ тортишга рухсат бердилар. Энди ўйлаб кўринг, битта заиф ҳадисни деб, оят ва мутавотир ҳадислардан воз кечасизми?

@buyuklarhikmati