Get Mystery Box with random crypto!

​Тарихдаги энг қудратли тадбиркорлардан бири Ҳенри Форднинг ав | БУЮКЛАР МАКТАБИ

​Тарихдаги энг қудратли тадбиркорлардан бири Ҳенри Форднинг автобиографияси илк маротаба ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилибди.

«Менинг ҳаётим» номли ушбу китоб дунёнинг юзлаб мамлакатларида минглаб марта миллионлаб ададларда нашр этилган. Ҳенри Форд ХХ асрнинг буюк менежерларидан бири бўлиб, ишлаб чиқаришда оқим-конвейер йўлини жорий этган, АҚШ автомобиль саноатининг «отаси» ҳисобланади. Шунингдек у АҚШда илк маротаба 42 соатлик иш ҳафтаси жорий қилган, соатига илк маротаба минимал маош белгилаган, ходимлар маошини ошириш борасида қатъий позицияга эга бўлган. Айнан, у қилган кўплаб янгиликлар кейинчалик бутун Ғарбда жорий қилинади.

Форд ҳаётининг тилсимлари, муваффақиятининг сирлари ҳақида кўплаб асарлар битилган. Бу китоб унинг ўзи ёзган, ёрқин, тимсолли, қатъият ва илҳом билан битилган асардир. Форднинг бу ҳаётномаси тарихий қимматидан ташқари, бугун ҳам ислоҳотлар ўтказаётган ва ўз иши ҳамда ҳаётини ижодий ўзгартиришга чоғлаган сиёсатчилар, иқтисодчилар, инженерлар, конструкторлар, руҳшунослар, социологлар, бизнес ташкилотчилари ва раҳбарлари, ҳаётда муваффақиятга эришаман деган ҳар бир одам учун долзарб асардир.

Генри Форд нафақат тадбиркор бўлган, шунингдек унинг АҚШ ва халқаро сиёсатда таъсири ҳам жуда катта бўлган. У машина ишлаб чиқаришдан ташқари, компанияси учун муҳим бўлмасада, жамият учун керакли кўплаб нарсалар устида ишлаган, лойиҳалар қилган. Шу учун ҳам китобда тадбиркор ким, унинг қандай аҳамияти бор, давлат учун тадбиркор нима беради деган саволларга ҳам жавоб топишингиз мумкин.

Қандай қилиб оддий электрик тарихдаги энг муваффақиятли тадбиркорлардан ва жамоат арбобларидан бири бўлиб қолиши ҳамма учун бирдек қизиқарли бўлса керак.

Китобни сиз бугундан бошлаб Asaxiy Uz орқали харид қилишингиз мумкин. Китоб бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади.
https://asaxiy.uz/product/knigi/zha%D2%B3on-adabiyoti/enri-ford-mening-hayotim