Get Mystery Box with random crypto!

Қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган | BUXORO VILOYATI STATISTIKA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

Қайси соҳаларда хорижий капитал иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони кўп?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 11 919 тани, шундан қўшма корхоналар 5 724 та ва хорижий корхоналар 6 195 тани ташкил этмоқда.

2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига, хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:
Саноат – 3 981 та
Савдо – 3 148 та
Қурилиш – 966 та
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 690 та
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 507 та
Ташиш ва сақлаш – 322 та
Ахборот ва алоқа – 321 та
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 174 та

Статистик маълумотларни биринчи манбадан олишни истасангиз каналга уланинг Каналга уланинг