Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро вилояти статистика бошқармаси томонидан 'Уй хўжаликлари | BUXORO VILOYATI STATISTIKA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI

Бухоро вилояти статистика бошқармаси томонидан "Уй хўжаликлари танлама кузатувларининг мазмун, моҳияти шунингдек, уларни ўтказишдан кўзланган мақсади тўғрисида" маҳалла фаоллари ҳамда фуқаролари учун семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг турмуш даражаси ва фаровонлигини ўрганиш мақсадида, давлат статистика органлари томонидан ҳар йили уй хўжаликларида танлама усулда кузатувлар ўтказилади. Ўз навбатида, уй хўжаликларида кузатув ўтказиш услубиёти Жаҳон Банки ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий Комиссиясининг тавсияларига асосланган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ўтказилади.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalar:
Telegram|Facebook|Mover|Youtube