Get Mystery Box with random crypto!

БУХОРО ВРАЧЛАРИ

Telegram kanalining logotibi buxssb — БУХОРО ВРАЧЛАРИ Б
Telegram kanalining logotibi buxssb — БУХОРО ВРАЧЛАРИ
Kanal manzili: @buxssb
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.49K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-01-07 11:48:56 ​"Хонадон дори қутиси": Ундан фойдаланишда қандай талабларга риоя қилиш керак?

Ҳар биримизнинг уйимизда “хонадон дори қутиси” бор. Аммо уларда қандай препаратлар сақланиши лозимлигини кўпчилик билмайди.

Хўш, аслида бундай “аптечка”лардан қайси дорилар ўрин олиши керак? Уларни сақлаш қоидалари қандай? Препаратлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкин?

“Дори воситалари, тиббий буюм, экспертиза стандартлаштириш давлат маркази” ДУК Фармокологик назорат бўлими етакчи мутахассиси Равшан Абдуллаев шу ҳақдаги тавсиялари билан ўртоқлашди.

— Дориларнинг рецепт асосида ва рецептсиз бериладиган турлари бор, — дейди мутахассис. — Биринчи турдаги препаратлар учун, албатта, шифокор рецепти талаб этилади. Улардан тиббиёт ходимининг тавсияси билангина фойдаланиш ва уй шароитида сақлаш мумкин.

Шифокор тавсия қилган жароҳатга қарши, иситма туширувчи, оғриқ қолдирувчи дориларнинг рецептсиз бериладиган турлари эса албатта, “хонадон дори қутиси”да бўлиши мақсадга мувофиқ.

Бироқ баъзи ота-оналар фарзандлари шамоллаб қолса, дарҳол дорихонага югуриб, ўзбошимчалик билан боласига антибиотик ёки бошқа турли препаратларни беради. Ёки тиббиётдан яхши хабардор бўлмаган қўшнисини чақириб, анальгин, димедрол, новокаин қўшиб мазкур аралашмани иситма туширишда қўллайди.

Ваҳоланки, ҳар бир дори воситасидан фойдаланиш йўриқномаси ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар бор. Препаратларни қабул қилиш вақти ва дозаларини шифокор белгилиб бериши шарт.

Афсуски, бу талабларга тўлиқ амал қилинмаслиги беморларнинг умумий ҳолати янада оғирлашишига олиб келади.

Айниқса, парентерал, мушак ва вена ичига юбориладиган антибактириал дориларни ҳеч қачон уй шароитида қабул қилиш мумкин эмас! Шунингдек, дорихона мутахассиси тавсияси билангина харид қилинган препаратлардан ҳам шифокор маслаҳатисиз фойдаланмаслик керак.

Бундан ташқари, ҳар бир дори унинг йўриқномасида кўрсатилган ҳарорат ва муҳитда сақланиши шарт. Қолаверса, яроқлилик муддати ўтган дориларни ичиш ножўя таъсирлар ва оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Агар доридан заҳарланиш ҳолати кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Чунки бу ҳолат, буйрак, жигар, ўпка, юрак фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, ҳатто ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин.

Юртимизда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари оқибатида болалар ўлими юз бериши бу борада эҳтиёткорлик, шифокор тавсияси нақадар муҳим эканлигини яна бир бор кўрсатди.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали такрор-такрор огоҳлантирилишига қарамай, баъзи ота-оналар томонидан уй шароитида ҳануз ушбу препаратлардан фойдаланиш ҳолатлари учраётгани афсусланарлидир.

Шундай экан, юртдошларимиздан уй шароитида даволанмаслик, "хонадон дори қутиси"даги препаратларни сақлаш қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳамда муддати ўтган дорилардан фойдаланмасликни сўраймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
4.2K views08:48
Ochish/sharhlash
2023-01-06 18:05:12
Чуқурлаштирилган сифат назорати натижаларига кўра, “Док-1 Макс” ҳамда “Амбронол” дори воситаларининг айрим серияларида пропиленгликоль моддаси ўрнига ёки у билан бирга этиленгликоль ва диэтиленгликоль моддалари мавжудлиги маълум бўлди.

Шуни инобатга олган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва қолган дориларни ҳам қўшимча текширувдан ўтказиш мақсадида эҳтиёт чораси сифатида “Quramax Medical” МЧЖ томонидан 2022 йил юртимиз ҳудудига олиб кирилган барча препаратлар сотувини тўхтатди.

Юқоридаги суратда ушбу препаратлар рўйхати келтирилган.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
4.3K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-01-06 18:05:12 ​​СГБ: не проводились в установленном порядке лабораторные испытания лекарственных препаратов «Док-1 МАКС» и «Амбронол»

Как ранее сообщалось, в настоящее время Следственным управлением Службы государственной безопасности Республики Узбекистан проводятся предварительные следственные действия по уголовному делу, возбужденному по пункту «а» части 4 статьи 1863 Уголовного Кодекса в отношении ответственных лиц ООО «Quramax Medikal» и ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств».

Следует отметить, что из-за побочного действия лекарственных средств «Док-1 МАКС» и «Амбронол», произведенных в Индии, зарегистрирована смерть больных детей, лечившихся с диагнозом «острая почечная недостаточность».

Импортированные ООО «Quramax Medikal» указанные лекарственные препараты в нашу страну прошли лабораторные испытания в ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» и на них были оформлены сертификаты соответствия.

В ходе предварительных следственных действий установлено, что ответственными сотрудниками ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» при проведении лабораторных исследований данных лекарственных средств были грубо нарушены требования нормативно-правовой документации, в результате чего некачественные препараты были допущены к реализации.

В рамках уголовного дела 2 руководящих сотрудника ООО «Quramax Medikal» и 2 ответственных сотрудника ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» в качестве подозреваемых лиц водворены в установленном порядке в Следственный изолятор СГБ.

Наряду с этим, приостановлено прохождение таможенного контроля, импортируемых ООО «Quramax Medikal» из Индии в Узбекистан лекарственных средств, а также из аптек страны изъяты аналогичные препараты. Работа по данному направлению продолжается.

Приняты необходимые меры по проверке соответствия процесса регистрации в Узбекистане лекарственных средств, принадлежащих ООО «Quramax Medikal», установленному порядку, а также действий уполномоченных сотрудников системы здравоохранения по данному случаю.

Уважаемые сограждане, в целях предотвращения вероятных негативных последствий, просим не распространять непроверенные или необоснованные сведения, связанные с данным случаем.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
3.8K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-01-06 18:05:12 ДХХ: «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medikal» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 1863-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситаларининг ножўя таъсири оқибатида, ҳозирга қадар «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган бемор болалар ҳаётдан кўз юмган.

«Quramax Medikal» МЧЖ томонидан мамлакатимизга импорт қилинган ушбу препаратлар «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ томонидан лаборатория синовларидан ўтказилган ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.

Жиноят иши доирасида «Quramax Medikal» МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида «Quramax Medikal» МЧЖ томонидан Ҳиндистон давлатидан Ўзбекистонга импорт қилинаётган дори воситаларининг божхона назоратидан ўтказилиши тўхтатилди ҳамда мамлакатимиз дорихоналаридаги бундай препаратлар йиғиб олинди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

«Quramax Medikal» МЧЖга тегишли дори воситаларини Ўзбекистонда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги мутасадди ходимларнинг ушбу ҳолат бўйича амалга оширган ҳаракатларини текшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда, эҳтимолий салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, мазкур мавзуга оид текширилмаган ёки асоссиз маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз.

Давлат хавфсизлик хизмати

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
3.4K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-01-06 18:05:12
Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси томонидан ўтказилган “Док-1 Макс” ҳамда “Амбронол” дори воситаларининг чуқурлаштирилган сифат назорати натижаларига кўра, ушбу препаратлар норматив ҳужжатда кўрсатилган таркибга номувофиқлиги аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шу сабабли ушбу препаратларни дорихоналардан йиғиб олиш бўйича соҳа вакилларига тезкор топшириқ берилган.

Хўш, айни пайтда ушбу вазифа ижроси қай даражада таъминланяпти?

"Замон" информацион-таҳлилий дастури ижодкорлари мазкур масала юзасидан жойлардаги вазиятни ўрганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
3.3K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-01-03 16:24:56
Вилоятимиз аҳолиси диққатига!

Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида навбатчилик штаби ташкил этилиб, мурожаатларни 24 соат давомида қабул қилувчи 1197 қисқа телефон рақами фаолияти йўлга қўйилди.

Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

Ҳурматли фуқаролар!

Электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, кўмир ёқилғиси ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
6.1K views13:24
Ochish/sharhlash
2023-01-03 14:45:09 Вилоятимизда 5200 нафардан ошиқ врач ,22000 мингга яқин ҳамшира 2 млн нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу канал орқали тиббиёт соҳасига тегишли фармон, қарор,буйруқ ва кўрсатма хатларни бериб борамиз.Барча тиббиёт ходимларини ушбу каналга уланишларини сўрайман!
7.1K views11:45
Ochish/sharhlash
2023-01-03 14:31:32 Барча тиббиёт ходимлари диққатига, фаол бўлинг!
6.2K views11:31
Ochish/sharhlash
2023-01-02 23:06:46 Ушбу дори воситаларини ишлатиш таъқиқланади!
13.5K views20:06
Ochish/sharhlash
2023-01-02 17:24:11
Вчера ночью по рецепту врача мой муж зашёл в Аптеку Максимум чтобы купить таблетку для ребенка моего Азитромицин, но фармацевт вместо него давал запрещённую таблетку Кюразит 250мг N-6 . Как так можно относиться холодно, из-за этих таблеток умирает невынные детишки.
#ПотребительСообщает

Ваш первый информационный
@potrebitel_bukhara
4.6K views14:24
Ochish/sharhlash