Get Mystery Box with random crypto!

ҚУТЛОВ!!! Ассалому алайкум қалби қуёш қадрдоним! Юртимни | Buxoro viloyati 3-sinf

ҚУТЛОВ!!!

Ассалому алайкум қалби қуёш қадрдоним!
Юртимнинг навқирон 31 ёши билан муборакбод этаман.

Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, хонадонимиз ҳузурли, оиламиз тотув, ризқимиз барокатли, тилларимиз зикри дуоли, қалбимиз меҳр-оқибатли бўлсин!!!

Энг улуғ, энг азиз байрамимиз— Мустақиллик байрами қутлуғ бўлсин !!!


БАЙРАМ ТОНГГИ...

Янги тонг ҳам отди шўх наво билан,
Шукуҳли байрамнинг тонгини қаранг.
Қутлар бир бирини истиқлол билан,
Тортилган меҳрнинг иплари таранг.

Эшилган иплари қиммат қадрдан,
Узилмас мустаҳкам унинг риштаси.
Ҳалқим кўйлак кийган гўзал САБРдан,
Оқибатдан безак берган каштаси.