Get Mystery Box with random crypto!

#РасмийХабар Эртага, 25 июнь куни соат 08:30 да вилоят ҳоким | BUXORO.UZ | Расмий канал

#РасмийХабар

Эртага, 25 июнь куни соат 08:30 да вилоят ҳокимлиги биносининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилади

Сессия кун тартибидан вилоятда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ва бошқа масалалар ўрин олган.

Сессия вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек, “Бухоро” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube