Get Mystery Box with random crypto!

#ҳоким_ҳудудларда #Қоровулбозор_тумани Қоровулбозор тумани к | BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Қоровулбозор тумани кенгликларида ҳам Вобкент тумани деҳқон-миришкорларининг “Янги ҳаёт ариғи” сув истеъмолчилари уюшмасига бирлашган 38 та фермер хўжалиги фаолият юритади.

Мазкур фермер хўжаликларининг “Бухоро Агрокластер заминлари” МЧЖ билан ҳамкорликдаги умумий майдони 2 минг 800 гектар экин ерида ғалла ва пахта етиштириб келинади.

Жорий мавсумда ҳам чўл шароитида синовдан ўтган ва маҳаллий иқлимга мос “Старшина”, “Гром”, “Алексеевич” навларига мансуб бошоқли дон етиштирилди. Ҳозирда ушбу ҳудудда ҳам ғалла ўрим-йиғимига киришилган. Ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, тез ва соз йиғиштириб олиш учун тумандан 16 та юқори унумдор ғалла ўриш комбайни чўлқуварлар заминига ўрим-йиғим ишларига жалб этилган

Уларга 32 нафар тажрибали комбайнчи оператор ҳам бириктирилиб, мавсумни талаб даражасида ўтказиш чоралари кўрилган.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур ҳудудда бўлиб, ўрим-йиғим ишларининг бориши билан яқиндан танишди.

Вобкентлик Фаррух Нуров раҳбарлигидаги "Ҳозир Нуров" фермер хўжалиги томонидан ҳам Қоровулбозорда 30 гектар ер майдонида ғалла етиштирилди.

-Хўжалигимиз 2001 йилда ташкил этилган. Бу йил "Алексеевич" навли буғдой эккандик. Ҳосил яхши бўлди. 70 центнер ҳосил чўл шароитида яхши натижа деб ўйлайман. Режадан ортганини озуқа учун жамғарамиз. Вобкентда чорвачилик комплексимиз, унда 150 бош қорамолимиз бор. Буғдой чорва озуқаси учун яхши маҳсулот. Сутниям ўзимизда қайта ишлашни ташкил қилганмиз, -дейди фермер.

Вилоят раҳбари ўримдан кейинги ишларни ҳам жадаллаштириш, яъни ғалладан бўшаган майдонларни такрорий экинга ҳозирлаш, бу ерларда эксплртбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари "Бухоро агрокластер заминлари" МЧЖ томонидан экиб парваришланаётган Хитойнинг серҳосил нави ғўза майдонларини кўздан кечирди. Шу ерда мутахассислар иштирокида ғўза парвариши билан боғлиқ агротехник тадбирлар муҳокама қилинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube