Get Mystery Box with random crypto!

​​Пешкў тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров ва сектор раҳбарларининг | BUXORO.UZ | Расмий канал

​​Пешкў тумани ҳокими Ваҳоб Қаҳҳоров ва сектор раҳбарларининг ҳудудларида жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги оммавий сайёр қабули ўтказилади.

Оммавий сайёр қабулда суд-ҳуқуқ йўналиши (прокуратура, ички ишлар, мажбурий ижро бюроси, жиноий, фуқаролик ва маъмурий суд), иқтисодий йўналиши (банк-молия, бандлик, солиқ, пенсия ва нафақалар, моддий ёрдамлар), ижтимоий йўналиши (мактабгача таълим, халқ таълими, соғлиқни сақлаш ва ёшлар масалалари), қурилиш ва инфратузилмани яхшилаш йўналиши (йўл, элект-энергия, газ таъминоти, тоза ичимлик суви ва кадастр), қишлоқ хўжалиги йўналиши (ирригация ва мелиорация, ер муносабатлари), хотин-қизлар йўналиши (аёллар тадбиркорлиги, оилавий муносабатларни яхшилаш ва ишсиз аёлларни қўллаб-қувватлаш)га оид мурожаатлар кўриб чиқилади.

Сайёр қабуллар вақти ва манзили:

1-сектор аҳолиси учун 9 ноябрь (чоршанба) куни соат 10:00 да.
Манзил: "Навоий" маҳалласи ҳудудидаги сектор биноси;

2-сектор аҳолиси учун 10 ноябрь (пайшанба) куни соат 10:00 да.
Манзил: "Ибн Сино" МФЙ ҳудудидаги Ибн Сино номидаги жамоат соломатлик техникуми фаоллар зали;

3-сектор аҳолиси учун 12 ноябрь (шанба) куни соат 10:00 да.
Манзил: "Зандани" МФЙ ҳудудидаги 3-сектор биноси;

4-сектор аҳолиси учун 11 ноябрь (жума) куни соат 10:00 да.
Манзил: "Янгибозор" МФЙ ҳудудидаги мусиқа ва санъат мактаби фаоллар зали.