Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот анжумани ўтказиш | BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот анжумани ўтказиш тўғрисида эълон қилади

Бухоро вилояти ИИБ ва унинг қуйи тизимларида кадрлар билан ишлаш, ходимларнинг касбий ва жанговар тайёргарлигини ошириш, ички ишлар органлари ва таълим муассасаларига ишга ҳамда ўқишга номзодларни қабул қилиш тартиби, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, соҳага доир қонунчиликка киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси, тизим фаолиятидаги муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида жорий йил 10 ноябрь (пайшанба) куни соат 10:00да вилоят ИИБ (2-бино) мажлислар залида матбуот анжумани ўтказилади.

Анжуманда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари — ММИ ва КБТХ бошлиғи ва бошқа мутасаддилар иштирок этади.
Мазкур анжуманга барча оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерларни таклиф этилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube