Get Mystery Box with random crypto!

#ҳудудлар_ҳаёти #Қоровулбозор_тумани Ҳар бир ҳудуднинг қиёф | BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоровулбозор_тумани

Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Кейинги йилларда вилоятимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўл қуриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мавжуд йўллар жорий ва капитал таъмирланиб, янги-янги йўллар барпо этилмоқда.
Хусусан, куни кеча аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, белгиланган манзилли режа асосида “Чўлқувар” маҳалла фуқаролар йиғини “Бахт” кўчасидан ўтувчи ички йўллар асфальтлаштирилди.
Кўп йиллар ўнқир-чўнқир, ёзда чанг, қишда лой кўпчиб ётадиган, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган йўлнинг равонлиги оширилиб, муаммолар ўз ечимини топганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube