Get Mystery Box with random crypto!

#ҳудудлар_ҳаёти #Пешкў_тумани Бугун, 2 ноябрь куни Пешкў тума | BUXORO.UZ | Расмий канал

#ҳудудлар_ҳаёти
#Пешкў_тумани

Бугун, 2 ноябрь куни Пешкў туманида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан тумандаги 90 нафар ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи фуқароларга уларнинг оилавий шароити ва имкониятини яхшилаш учун жами 307 млн 800 минг сўмлик асбоб-ускуналар субсидия асосида топширилди.
Хусусан, 70 та замонавий тикув машинкалари, 7 та компрессор, 10 та пайвандлаш ҳамда 12 та сантехника ускуналари тақдим этилди.
Демак, эндиликда 90 нафар юртдошимизнинг ўзини банд қилиши ва оиласига қўшимча даромад олиб киришига имкон яратилди. Туманда бу борадаги ишлар босқичма-босқич давом эттирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube