Get Mystery Box with random crypto!

​​ Бухоро вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | BUXORO.UZ | Расмий канал

​​ Бухоро вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармаси:
— Жондор тумани филиали етакчи муҳандис.
— Қоракўл тумани филиали ерларни аукционга чиқариш мутахассис.
— Вобкент тумани филиали ер кадастри мутахассиси.
— Олот тумани филиали Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси.
— Ромитан тумани филиали Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) мутахассиси.
— Қоровулбозор тумани филиали Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) мутахассис.
— Когон тумани филиали Ерларни аукционга чиқариш мутахассиси.
— Пешкў тумани филиали Ерларни аукционга чиқариш мутахассиси.

Вобкент туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази:
— Бош ҳисобчи.

Ромитан туман ҳокимлиги:
— “Азизон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёрдамчиси.

Жондор тумани халқ таълими бўлими:
—Ҳисобчи.

Бухоро вилояти маданият бошқармаси:
— Театр, концерт томоша муассасаларини ташкил бўйича бош мутахассис.
— Маданият муассасалари ташкил этиш бўлими бошлиғи.

Ғиждувон тумани халқ таълими бўлими:
— Ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича мутахассис.

Олот туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 2 ноябрдан 11 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube