Get Mystery Box with random crypto!

#Яшил_макон 40 ортиқ ходим меҳнат қилаётган ушбу ўрмон хўжали | BUXORO.UZ | Расмий канал

#Яшил_макон

40 ортиқ ходим меҳнат қилаётган ушбу ўрмон хўжалигида айни кунда 30 га яқин кўчат турлари кўпайтирилмоқда.

Ҳозирда мазкур ўрмон хўжалиги томонидан 300 мингдан ортиқ кўчат тайёрланган бўлиб, вилоятимиз бўйлаб мижозларга етказиб берилмоқда. Айниқса, қайрағоч, кулён, сосна, каталпа, межавелник, тут ва ясин кўчатларига талаб юқори бўлмоқда.

Бундан ташқари ўрмон хўжалигида 600 бош чорва моллари, 500 дан ортиқ парранда ҳамда 102 та асалари оилалари парваришланмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, юртимизни яшил маконга айлантиришда барча имкониятларимиз етарли даражада. Бу ишларни амалга оширишда Қоровулбозор давлат ўрмон хўжалиги ҳамда “Нефтчи” давлат ўрмон хўжаликлари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube