Get Mystery Box with random crypto!

Фан олимпиадасининг шаҳар ва туман босқичига старт берилди | BUXORO.UZ | Расмий канал

Фан олимпиадасининг шаҳар ва туман босқичига старт берилди

Бугун, 12 октябрь куни вилоятимизнинг барча ҳудудларида асосий фан олимпиадасининг шаҳар ва туман босқичларига старт берилди.

Дастлабки кун математика, она тили ва адабиёт, ўзбек тили (Давлат тили) фанларидан Асосий олимпиаданинг II (туман/шаҳар) босқичи бўлиб ўтади.

Мазкур босқич фақат тест топшириқларидан иборат битта турда ўтказилади. Математика, физика, кимё, биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларида тест топшириқларини бажариш учун 90 дақиқа, қолган иккинчи гуруҳ фанларида 60 дақиқа вақт ажратилади.

Асосий олимпиаданинг II (туман) босқичи жараёнини Фейсбук ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри кузатиб бориш имконияти ҳам мавжуд.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube