Get Mystery Box with random crypto!

Қоракўлда пахта ҳосилдорлиги 70 центнерни ташкил этмоқда Шу | BUXORO.UZ | Расмий канал

Қоракўлда пахта ҳосилдорлиги 70 центнерни ташкил этмоқда

Шу кунларда Қоракўл туманида бўлган киши “лўппи-лўппи” бўлиб очилган пахта далаларини кўриб қулфи дили очилади. Сабаби, “Merganteks” пахта-тўқимачилик кластери 163 та фермер хўжалиги билан ҳамкорликда салкам 7 минг гектарда парваришлаган ғўза мадонларига том маънода барака ёғилган.

Дарҳақиқат, ҳосил мўл. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ўртача ҳосилдорлик гектарига 70 центнердан кам бўлмайди. Бухоро вилоятида сафарда бўлиб турган Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Саъдулла Тожиев ушбу муваффақият сири билан қизиқди.

Пахтакорларнинг айтишича, бунинг асосий сабаби пахтачиликда кластер усули жорий этилиб, илғор технологиялар қўлланилаётгани самарасидир. Хусусан, плёнка остига уруғ қадаб, уни бир вақтнинг ўзида томчилатиб суғоришга ҳам мослаштирилгани Бухоро шароитида ўзини оқламоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube